Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти

  •   DiMaX
  •  2727
  •  17.10.2020 14:01

Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти

iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган.

ЎҚИНГ: Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

Бу иккала смартфонсоз шундан кейин ҳам Apple’ни калака қилишни тўхтатмаган. Жумладан, Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари олдингидек қувватлагич билан бирга етказиб берилаётганига ишора қилган:

Xiaomi корпорациясининг Испания бўлими эса ижтимоий тармоқда қуйидаги мазмунда пост чиқарган:

«Хайрли тонг, мухлислар. Бугун тушимизда, бизнинг смартфонларимиз қадоқдаги зарядлаш қурилмасидан маҳрум бўлибди. Яхшиямки, бу шунчаки ёмон туш эди».

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Энди ушбу трендга OnePlus ҳам эргашди: OnePlus 8T моделининг глобал тақдимотида бу смартфон қадоғида 65 ваттлик қувватлагич борлигини алоҳида таъкидлаган. Мазкур адаптер олдингисидан икки баравар қиммат турса-да, биз уни жамланма таркибида бепул етказиб берамиз, деган компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, Apple қадоқдан қулоқчин ва зарядчикни олиб ташлаганига сабаб қилиб, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшишини кўрсатган. Бироқ харидорларнинг аксарияти бу аксессуарни барибир сотиб оладилар – қўшимча харажат.

Янги айфонлар қутисида тегишли ҳужжатлар ва смартфоннинг ўзидан ташқари фақатгина кабел бўлади, тағин у ҳам тезкор қувватлашга ярамайди – бунинг учун алоҳида кабел ҳам сотиб олишга тўғри келди.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.