Xiaomi vs Lenovo: Snapdragon 855 чипли илк 5G-смартфон учун жанг

  •   DiMaX
  •  1213
  •  25.08.2018 15:20

Xiaomi vs Lenovo: Snapdragon 855 чипли илк 5G-смартфон учун жанг

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 855 чипи Apple A12 ҳамда Kirin 980 билан бемалол беллаша олади.  Qualcomm’нинг таъкидлашича, 7 нанометрлик тех-жараёнга асосланган ушбу процессор билан жанубий кореяликларнинг навбатдаги флагмани купертинолик гигантнинг бу йил чиқадиган айфонларидан зўр бўлади.

ЎҚИНГ: Qualcomm: Galaxy S10 ҳам янги iPhone’лардек қудратли процессорга эга бўлади!

Аммо мазкур чипга асосланган 5G-смартфонни Samsung’дан аввал хитойлик компаниялардан бири тақдим этиши ҳам мумкин. Бу борада биринчилик учун Xiaomi ҳамда Lenovo ўзаро кураш олиб бормоқда. Huawei’га эса унинг кераги йўқ – учинчи рақамли смартфонсоз ўзининг Mate 20 флагманида илк бор 7 нанометрлик технологик жараёнли – Kirin 980 процессорини қўллаяпти.

Weibo микроблоглар сервисида куни кеча Xiaomi ва Lenovo компаниялари ўзаро оммавий ёзишма олиб борганлар. Дастлаб Qualcomm саҳифасидан кейинги авлод Snapdragon процессори ҳақидаги хабарни «хитойча Apple» олиб эълон қилган. Xiaomi бунга изоҳ қўшар экан, Snapdragon 855 чипидан кўп нарса кутаётганини таъкидлаган. Кейин эса Lenovo унга ёзган изоҳида, бу борада имкониятлар ўзида кўпроқ эканига урғу берган.

Шунга қараганда, якка кристалли Snapdragon 855 чипи базасида ишловчи илк 5G-смартфонни яратиш борасида Xiaomi ва Lenovo компаниялари рақобатга киришишган. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 процессорли илк 5G-смартфонни Lenovo тақдим этмоқчи, аммо масаланинг бошқа томони бор...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!