Xiaomi Watch S1 ва S1 Active смарт-соатлари ҳамда Buds 3T Pro қулоқчинлари тақдим этилди

Xiaomi Watch S1 ва S1 Active смарт-соатлари ҳамда Buds 3T Pro қулоқчинлари тақдим этилди

Xiaomi'нинг энг сўнгги флагман смарт-соат ва қулоқчинлари кечаги тадбирда Xiaomi 12 серияси билан бирга тақдим этилди. 

Watch S1 компаниянинг премиум тоифадаги смарт-соати бўлиб, унинг экрани сапфир шишаси билан ҳимояланган, корпус эса зангламас металлдан ясалган. Соатда барча соғлик ва фитнессни кузатиш хусусиятлари мавжуд. 

Иккинчи соат S1 Active эса нисбатан оддийроқ бўлса, Buds 3T Pro компаниянинг симсиз флагман қулоқчини ҳисобланади. Иккала смарт-соат ҳам 1.43 дюймли AMOLED дисплейига эга бўлиб, улар юрак уриши ва қондаги кислородни аниқлаш ҳамда уйқуни назорат қилиш функцияларига эга.

Соатлар сувдан ҳимоя стандартига эга, шунингдек, уларда 117 дан ошиқ спорт тури учун фитнесс треккери мавжуд. 

Янги соатлар икки диапазонли GNSS ни таклиф қилади ҳамда смартфонга уланган ҳолда Bluetooth орқали қўнғироқларни қабул қила олади. Контактсиз тўловлар учун NFC ҳам қўллаб-қувватланади. Иккала соат автономлиги 12 кунгача етадиган 470 мАс аккумуляторга эга. 

Xiaomi Buds 3T Pro қулоқчини атрофдаги 40 дБ гача бўлган шовқинни қайтариши мумкин бўлган фаол шовқинни қайтариш функциясига эга.

Қулоқчин уч микрофон тизими ва 10 мм икки магнитли динамик драйверлардан фойдаланади, бундан ташқари, 900 кбит/с гача бўлган тезликдаги аудиони етказиб берадиган LHDC 4.0 (pаст кечикишли юқори аниқликдаги аудио кодек) ни қўллаб-қувватлайди. Қулоқчинларни, шунингдек, бир вақтда бир неча қурилмага улаш имконияти ҳам бор. 

Buds 3T Pro модели IP55 чанг ва сувдан ҳимоя стандартига эга. Тўлиқ қувват билан қулоқчин 6 соатгача ишлаб бера олади. Қулоқчин қутиси эса ушбу кўрсаткични 24 соатга ошириб беради. 

Қулоқчин қутиси ҳам IP55 стандартига эга ҳамда симсиз қувватланишни қўллаб-қувватлайди. 

Қурилмарнинг нархи қуйидагича: 

Xiaomi Watch S1 Аcтиве - 199 доллар

Xiaomi Watch S1 - 269 доллар

Xiaomi Buds 3T Pro - 199 доллар

ЎҚИНГ: Глобал Xiaomi 12, 12 Pro ва 12X смартфонлари тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!