Xiaomi Mi 8 SE сотувга чиқарилди

Xiaomi Mi 8 SE сотувга чиқарилди

Шу йилнинг 31 май куни, Хитойнинг ёш ва илғор компанияларидан ҳисобланган Xiaomi ўз юртида Mi 8 ҳамда Mi 8 SE смартфонларини, шу билан бирга Mi Band 3 "ақлли браслет"ни ҳамда MIUI 10 операцион тизимини расман тақдим қилган эди.

Xiaomi Mi 8 SE — жиҳатларига кўра «олтин ўрталик»даги яхши девайс. Унинг процессори, экрани ҳамда камераси ҳам яхши. Тақдимотда унинг 4/6 Гб оператив ва 64/128 Гб доимий хотирага эга талқинлари сотувга чиқарилиши, арзон талқин 280$ ҳамда юқори талқин $312 доллардан сотувга чиқарилиши айтилган эди. Ҳозирча юқори талқин сотувга чиқарилди.

Xiaomi Mi SE ҳам экран юқорисида «кесиғи» билан ўзига хос. Дисплейнинг пиксел аниқлиги Full HD+. Mi 8 моделининг содда талқини бўлган бу моделга 5.88 дюймли AMOLED экран, флагман процессорлардан бир қадам орқада бўлган Qualcomm Snapdragon 710 чипсети ўрнатилган.

Девайсдаги бош камера қўш сенсорли: 12+5-Мп ҳамда 20 мегапикселли селфи камера.

Смартфон саноатида янгилик бўлган Qualcomm Snapdragon 710 чипсети имкониятларига кўра яқин ўтмишдаги энг зўр чиплар билан беллаша олади. Яъни, самарадорлиги бугунги фойдаланувчи учун манзур бўлади. Унинг частота интервали 2,2 ГГц.

Xiaomi Mi 8 SE'нинг қувват таъминоти ток сиғими 3120 мА соат бўлган аккумуляторга боғлиқ. Бу "қувват тоши" Quick Charge 3.0 технологияси бўйича тезкор қувват олади.

Бу талқин учун компания 281 АҚШ доллари сўрамоқда. Xiaomi Mi 8 SE шу йилнинг 8 июнидан соутвга чиқарилади.

Тақдимотда маълум қилинган нархдан фарқли равишда, Xiaomi Mi 8 SE моделининг юқори модификацияси (6/128 ГБ) 300 юанга қимматроқ сотувга чиқди. Уни Хитойда 334 АҚШ долларидан сотиб олиш мумкин. Смартфон сотувда қора, тилла ранг, қизил, кўк корпусларда мавжуд.

Xiaomi Mi 8 SE техник жиҳатлари:

Корпус материали: металл (синч-каркас), шиша ҳамда керамика (орқа панел);
Дисплей: 5.88”, 2244х1080 пиксел, AMOLED, 423 ppi, ёруғлик даражаси 600 нит, 18,7:9, DCI-P3;
Платформа: Snapdragon 710 (8 ядро Kryo 360, 2,2 ГГц), 64 бит, 10 нм;
График процессор: Adreno 616, 500 МГц;
Оператив хотира: 4/6 Гб;
Флеш-хотира: 64 Гб, eMMC 5.1;
nanoSIM: 2 та сим-карта;
Аккумулятор: Li-Ion 3120 мА соат, Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш (18W);
Олд камера: 20 Мп, f/2.0;
Бош камера: 12 Мп (1,4 мкм, f/1.9) + 5 Мп (f/2.0, 1,12 мкм), қўш тусли светодиодли фоточақноқ, Dual-focus;
Симсиз интерфейслар: Wi-Fi 802.11 (a/b/g/n/ac), 2х2 MU-MIMO, Bluetooth 5.0, USB Type-C;
Навигация: GPS, ГЛОНАСС;
Алоқа имкониятлари: GSM B2, CDMA 1X/EVDO 3/5/8 BCO, WCDMA 1/2/5/8, TD-SCDMA 34/39, LTE-TDD 34/38/39/40/41, LTE-FDD 1/3/5/7/8;
Қўшимча: орқа панелда бармоқ изи сканери;
Ўлчамлари: 147,28х73,09х7,5 мм;
Вазни: 164 грамм;
Корпус ранглари: қора, кўк, қизил ҳамда тилла ранг.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.