Xiaomi яна 16 хил смартфонида Android 11 прошивкасини синаб кўрмоқда

  •   DiMaX
  •  1202
  •  09.11.2020 10:36

Xiaomi яна 16 хил смартфонида Android 11 прошивкасини синаб кўрмоқда

«Хитойча Apple» еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 операцион тизими базасидаги прошивка тарқатаётгани ва яна бир нечтаси учун апдейт тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Компания энди ушбу прошивкалар тақдим этилишининг янгиланган рўйхатини чиқарди.

ЎҚИНГ: Samsung ўз смартфонлари эгаларини Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасининг очиқ синовига чақиряпти!

Янги рўйхатда энди «тасдиқланган моделлар» устуни йўқ – ундаги барча смартфонлар «Android 11 ички текшируви кетаётган қурилмалар» устунига кўчирилган.

Android 11 ички бета-версияси чиқарилган, яъни, бета-синовчилар ушбу прошивкани синаб кўраётган смартфонлар рўйхатига эса қуйидаги моделлар ҳам қўшилган:

  1. Xiaomi Mi 9
  2. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  3. Xiaomi Mi 9 SE
  4. Xiaomi Mi CC9/Mi 9 Lite
  5. Xiaomi Mi CC9 Meitu Edition
  6. Xiaomi Mi A3
  7. Redmi K20 Pro/Premium/Mi 9T Pro
  8. Xiaomi Black Shark 3
  9. Xiaomi Black Shark 3S
  10. Xiaomi Black Shark 3 Pro
  11. Xiaomi Black Shark 2
  12. Xiaomi Black Shark 2 Pro
  13. POCO M2

Рўйхатдаги айрим смартфонларнинг турли брендлар остидаги вариантларини ҳам қўшиб ҳисобласак, уларнинг умумий сони ўн олтитага етмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 аллақачон Geekbench’да синаб кўрилди ва у Snapdragon 875 сирларини ҳам фош этди!

Апдейтлар рўйхатида бошқа ўзгаришлар ҳам бор: Mi 10 Ultra ҳамда Redmi K30i 5G моделлари ўрта устундан биринчисига ўтказилган. Яъни, улар учун Android 11 прошивкасининг очиқ бета-версияси бевосита фойдаланувчилар томонидан синаб кўрилмоқда. Мазкур апдейт Mi Note 10, Redmi K30 ҳамда POCO X2 смартфонлари эгаларига ҳам тарқатилган.

Афсуски, оммабоп Redmi Note 8, Redmi Note 7 ҳамда Redmi 8 туркумларидаги смартфон эгалари учун хушхбар йўқ – улар Android 11 асосидаги прошивкани қабул қилмайдиган моделлар рўйхатида турибди.

Юқоридаги барча прошивкалар MIUI 12 график қобиғи остида тақдим этилмоқда. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Mi 11 тақдимоти арафасида икки хил Xiaomi флагманини ишлаб чиқариш тўхтатилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!