Xiaomi яна 5 хил смартфонини Android 10 базасидаги MIUI 11’гача янгилаяпти

  •   DiMaX
  •  2754
  •  08.01.2020 10:13

Xiaomi яна 5 хил смартфонини Android 10 базасидаги MIUI 11’гача янгилаяпти

«Хитойча Apple» шу пайтгача жами 27 моделдаги смартфонларига MIUI 11 график қобиғи асосидаги барқарор прошивка тарқатган. Лекин ушбу апдейтларнинг ҳаммаси ҳам сўнгги талқиндаги – Android 10 оперцион тизимига асосланган эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига MIUI 11 янги муаммо олиб келмоқда

Xiaomi компанияси яқин орада Android 10 асосидаги MIUI 11 график қобиғигача янгилашни режалаштирган смартфонлар рўйхатини яқинда эълон қилгандик. Сўнгги хабарларга қараганда, бешта русумдаги мобил телефонларга шундай сўнгги прошивка тарқатила бошлабди. Улар қуйидаги моделлардир:

  1. Redmi Note 8 Pro
  2. Redmi Note 7
  3. Mi Mix 3
  4. Mi 9 SE
  5. Mi 8 SE

Манбага кўра, ҳозирча ушбу смартфонлар учун энг янги прошивкалар фақат Хитойдаги фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда. Катта эҳтимол билан, яқин бир-икки ойда Android 10 базасидаги MIUI 11’га асосланган барқарор глобал прошивкалар ҳам чиқиб қолади.

Умуман олганда, 2019 йил мобайнида тақдим этилган барча Xiaomi ва Redmi смартфонларига Android 10 асосидаги прошивкалар тарқатилиши кутилаётир. 2018 йилги аксарият моделлар эса, гарчи MIUI 11 базасидаги прошивкани қабул қилса-да, апдейтларнинг ўзаги барибир Android 9 Pie талқинидаги операцион тизим бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларида яна бир фойдали функция пайдо бўляпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!