Xiaomi яна битта арзон смартфон – Redmi 7 тақдимот кунини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2310
  •  04.03.2019 11:21

Xiaomi яна битта арзон смартфон – Redmi 7 тақдимот кунини эълон қилди!

«Хитойча Apple» ўзининг арзон смартфонлар туркумини мустақил Redmi бренди тарзида ажратгач, унинг илк вакили – «ёнғоқчақар» Redmi Note 7 моделини тақдим этганди. Кейинроқ эса унинг глобал версиясини ҳамда янги Redmi Note 7 Pro моделини намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 глобал версияда тақдим этилди, лекин афсуски, у хитойчасидан фарқ қилади

Энди эса мазкур бренд остидаги янада арзон смартфон – Xiaomi Redmi 7 моделини тақдим этяпти. Компаниянинг бу ҳақдаги расмий постерига кўра, тақдимот 6 март куни, Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади:

Постерда моделнинг номи тўлиқ ёзилмасдан, фақат 7 рақами ва янги маҳсулот тақдим этилиши маълум қилинган. Шунга кўра, айрим кузатувчилар мазкур матбуот анжуманида янги Redmi 7 моделининг намойиши эмас, балки аввалги – Redmi Note 7 қурилмасининг Испания бозори учун тақдимоти бўлиб ўтади, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 7 ҳамёнбоп смартфони «жонли» суратлари билан TENAA’га чиқди

Twitter ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида Xiaomi мазкур баннерга #48MpforEveryone ҳэштегини илова қилган. Бундай аниқликдаги модулга эга камера эса Redmi Note 7’нинг хитойча версиясида ҳамда Redmi Note 7 Pro моделида бор. Кутилаётган Redmi 7 русумли смартфон улардан арзон бўлиши сабабли, унга 48 мегапикселлик камера ўрнатилиши эҳтимолдан узоқроқ.

Нима бўлганда ҳам, бунга тез орада аниқлик киритилади, чунки Xiaomi’нинг матбуот анжуманига икки кунгина вақт қолди. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун Terabayt.uz сайтини кузатишда давом этинг.

Эслатиб ўтамиз, хитойча Redmi Note 7 моделини Ўзбекистонда ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!