Xiaomi яна битта бозорда етакчиликни Samsung’дан тортиб оляпти

  •   DiMaX
  •  1146
  •  19.11.2019 16:59

Xiaomi яна битта бозорда етакчиликни Samsung’дан тортиб оляпти

Ўтган чорак якунларига кўра Ҳиндистон смартфонлар онлайн бозорининг 40 фоизини Xiaomi эгаллаган, энг оммабоп смартфонлар бешталигида эса унинг тўртта модели бор. Компания бундан фахрланиб, «Samsung’дан биз 44 фоизга олдиндамиз!» дея мақтанган ҳам.

ЎҚИНГ: Учинчи чорак якунлари: Xiaomi топ учталикда эмас

Чиндан ҳам, хусусан, Redmi бренди остидаги смартфонлар дунё бўйлаб кенг оммалашмоқда ва натижалар рақамларда акс этмоқда. Xiaomi Indonesia хабарига кўра, Индонезияда атиги бир ой мобайнида Redmi Note 8 туркумидан 125 000 смартфон сотган! Xiaomi учун бу мазкур мамлакатда рекорд кўрсаткич ҳисобланади ва у смартфон сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди.

Расмий маълумотларга қараганда, Xiaomi тез орада бу мамлакат бозорини ҳам забт этадиган кўринади. Индонезияда смартфон сотишда ҳозирча 22 фоизлик улуш билан Samsung етакчилик қилмоқда. «Хитойча Apple» эса унга етай-етай деб қолган – 20 фоиз! Агарда ҳозирги прогнозлар ўзини оқласа, Redmi Note 8 (сотиб олиш), Redmi Note 8 Pro (харид қилиш) ва бошқа смартфонлари савдоси билан Xiaomi яқин орада Samsung’ни қувиб ўтади.

ЎҚИНГ: Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!