Xiaomi яна битта – Mi 9T флагманини тақдим этяпти, хусусиятлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1494
  •  22.05.2019 15:49

Xiaomi яна битта – Mi 9T флагманини тақдим этяпти, хусусиятлари билан танишинг!

«Хитойча Apple» жорий йилнинг февралида тақдим этилган Mi 9 флагманлар туркумини кенгайтиришда давом этмоқда. Мазкур оиланинг янги вакили Xiaomi Mi 9T деб номланади.

ЎҚИНГ: Mi 9 арзонлашди, чунки «тўрткўз» 5G-флагман – Mi 9 Pro чиқяпти!

Янги смартфон бирданига Таиланд, Тайвань, Сингапурдаги бир нечта агентликларда ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссиясида бир хил – M1903F10G модел рақами остида сертификациядан ўтказилган:

Мазкур ҳужжатларда Xiaomi Mi 9T техник хусусиятлари кўрсатилмаган. Лекин миш-мишларга қараганда, бу – Mi 9 Explorer Edition’нинг глобал версияси, орқа қопқоғи шаффоф Mi 8 Pro смартфонининг давомчиси ҳисобланади.

Агарда шу юқоридаги тахминлар рост бўлиб чиқса, унда Xiaomi Mi 9T диагоналига 6.39 дюймлик, Full HD+ форматли AMOLED-экранга эга бўлади. Унга энг илғор Snapdragon 855 процессори, уч модулли камера ҳамда 3300 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилади. Мазкур қурилма стандарт Mi 9 флагманидан 40 ваттлик тезкор қувватлана олиши, 12 гигабайтлик тезкор хотираси ҳамда бош камеранинг 48 мегапикселлик асосий модули билан фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro тезкорлиги Xiaomi вице-президентини чўчитиб юборди: у барча Mi 9’лардан кучли!

Xiaomi Mi 9T яқин орада тақдим этилса керак, компаниянинг айрим русумлардаги телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин. Шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда ушбу компаниянинг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни эса мана бу ерда олишингиз мумкин. Интернет-дўконимизда эса шу кунларда акция доирасида мазкур компаниянинг айрим моделларига чегирмалар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Айём» акцияси: Terashop.uz’дан Xiaomi смартфонларини чегирма билан олинг!