Xiaomi яна иккита ҳамёнбоп смартфонига барқарор глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

  •   DiMaX
  •  1953
  •  16.11.2018 10:33

Xiaomi яна иккита ҳамёнбоп смартфонига барқарор глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

Жорий йилнинг 31 майида Xiaomi компанияси саккизинчи авлод флагман смартфонларидан ташқари MIUI 10 график қобиғини ҳам тақдим этганди. Унга асосланган барқарор прошивкалар ҳам компаниянинг телефонларига тақдим этилмоқда.

ЎҚИНГ: Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига «сунъий онг»ли барқарор глобал MIUI 10 чиқди!

Xiaomi яна иккита смартфони учун барқарор барқарор MIUI 10 график қобиғига асосланган глобал прошивкалар тарқатишни бошлади. Булар – Redmi 5 ҳамда Redmi 5A русумли қурилмалар бўлиб, уларга янгиланишлар босқичма-босқич жорий этилади.

Айтиш керакки, ҳар иккала моделга тақдим этилаётган график қобиқ энг сўнгги – MIUI 10 версиясида бўлса-да, улар ҳали эски – Android 7.1 Nougat операцион тизим талқинига асосланган. Шунга қарамасдан, уларда янги дастурий таъминотнинг асосий афзалликлари татбиқ этилган. Жумладан, бу смартфонлар эгалари Android Pie дизайнида янгиланган интерфейс ҳамда «сунъий онг» имкониятларидан фойдалана оладилар.

Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда глобал прошивкали Redmi 5 смартфонини 1 039 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш, Redmi 5A моделини эса атиги 790 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!