Xiaomi яна иккита моделига MIUI 10 тарқатмоқда, аммо олтита смартфонини энди янгиламаслигини айтди

  •   DiMaX
  •  2143
  •  21.11.2018 15:55

Xiaomi яна иккита моделига MIUI 10 тарқатмоқда, аммо олтита смартфонини энди янгиламаслигини айтди

Хитойлик корпорация ўзининг иккита русумдаги смартфони учун барқарор MIUI 10 график талқинига асосланган прошивкани чиқарди. Булар – Xiaomi Redmi 5 ҳамда Redmi 6 Pro моделларидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна битта янги бренд остида селфи-смартфонлар чиқаради

Ҳар иккала моделда ҳам гап MIUI 10 базасидаги хитойча прошивка ҳақида кетмоқда. Xiaomi Redmi 6 Pro учун тақдим этилаётган график қобиқ Android 8.1 Oreo талқинига асосланган. Ушбу смартфоннинг айнан хитойча прошивкали, турлича ҳажмдаги тезкор ва доимий хотирага эга модификациялари Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

Xiaomi Redmi 5 моделига тарқатилаётган прошивка эса Android 7.1 Nougat талқини базасида ишлаб чиқилган. Бу қурилманинг ҳам ҳар хил рангли ва хотирали вариантларини Terashop.uz’дан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Шу билан бирга, Xiaomi компанияси бир қатор эски моделлардаги смартфонлари учун энди янги прошивкалар тақдим этмаслигини ҳам айтган. «Хитойча Apple» бу хусусда MIUI расмий форумида хабар берган.

Унга кўра, қуйидаги русумларга мансуб смартфонлар учун бошқа янги прошивка чиқарилмайди:

  • Xiaomi Mi 5
  • Xiaomi Mi 4
  • Xiaomi Mi 4C
  • Xiaomi Mi 4S
  • Xiaomi Redmi Note 3
  • Xiaomi Redmi Note 3 Pro

Лекин шуниси ҳам борки, Xiaomi ўз баёнотида бу телефонлар учун MIUI China ROM апдейтлари тарқатилмаслигини айтган. Эҳтимол, уларнинг глобал версиядаги прошивкалари янгиланишда давом этиши ҳам мумкин – буни бирга кузатиб борамиз.

Айтиш керакки, прошивкаси бошқа янгиланмайдиган моделларнинг аксарияти чиқарилганига аллақачон уч йилдан ҳам ошиқ вақт ўтган. Янги русумлардаги Xiaomi смартфонларининг аксариятини (нақ 48 номда!) эса сайтимизнинг интернет-дўконидан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.