Xiaomi яна иккита смартфон устида ишлаяпти

Xiaomi яна иккита смартфон устида ишлаяпти

Янги хабарга кўра, Xiaomi 108 мегапикселлик асосий камерага эга ва «Gauguin Pro» код номига эга смартфон устида ишламоқда. Қўшимчасига, Pro версия бўлмаган Gauguin ҳам тайёрланаётган бўлиб, унга 64 МП линза ўрнатилади.

Сиздирилган ушбу маълумот MIUI 12 қобиғининг ичидан аниқланган. Яна маълум бўлишича, ҳар икки қурилмада тўрттадан камера бўлади. Смартфонлар глобал бозорга чиқарилиши ва Qualcomm чипида ишлаши кутилмоқда.

Хитойлик инсайдер Digital Chat Station юқоридаги хабарларни тасдиқлаб, ҳудудга қараб девайсларнинг техник жиҳатлари бир-биридан фарқланиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Ушбу икки смартфон ҳақида маълумот ҳозирда жуда кам. Янги маълумот берилиши билан сизни хабардор қилиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 4C тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!