Xiaomi яна инқилобий смартфон яратди: умуман порт ва тугмачасиз, тўрт томони «шаршара» дисплей... («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  3508
  •  06.02.2021 13:02

Xiaomi яна инқилобий смартфон яратди: умуман порт ва тугмачасиз, тўрт томони «шаршара» дисплей... («жонли» видео)

2019 йилнинг сентябрида «Хитойча Apple» ўзининг умуман ўзгача – корпуси деярли буткул экран билан қопланган Mi Mix Alpha смартфонини намойиш этганди. Биз унинг қадоғидан олиб ишлатиб кўрсатилган биринчи расмий видеосини эълон қилганмиз. Гарчи расман савдога чиқарилмаган бўлса-да, уни... нақ 140 000 доллардан сотишаётган ҳам эди!

ЎҚИНГ: Apple энди келиб-келиб Xiaomi’дан нусха ола бошлади!

Xiaomi энди яна бир концептуал смартфонини намойиш қилди ва уни «келажакдан келган гаджет», дея мақтамоқда. Бу девайснинг асосий ўзига хослиги – монолит дизайни ҳамда корпуснинг ҳар тўрт томонига ҳам қайрилиб кетган экранидир.

Mi Mix Alpha моделидан фарқли равишда, бу қурилманинг дисплейи корпуснинг орқа панелига ҳам ўтиб кетмаган. Шунчаки, ҳар тўртала томонидан 88 даражали бурчак остида корпус қирраларини қоплаган, холос.

Шу билан бирга, смартфоннинг қирраларида дисплейни ушлаб турувчи ром ёки қўшимча панел ҳам кўзга ташланмайди. Xiaomi вакилларининг таъкидлашларича, бундай экранни яратиш учун компания махсус ускунадан фойдаланган. Шишани шу шаклга келтириш учун уни 800 даражагача қиздиришган, кейин эса юзасига ўндан ортиқ босқичлардан ўтувчи сайқаллаш ишларини қилишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилган қурилмаси ҳақида кутилмаган хабар берди

Видеороликда смартфоннинг орқа панели ҳам кўрсатилган ва унда ўта ғайриоддий камерага кўзимиз тушади. Унинг юқори квадрат блогида биттагина оптик датчик ҳамда катта LED-чақноқ мавжуд. Улардан пастда эса квадрат шаклидаги яна бир майдонча бўлиб, унинг вазифаси ҳозирча номаълум.

Ушбу концептфонда бармоқ изи сканери ҳамда селфи-камера дисплейга интеграция қилинишидан ташқари, унинг корпусида бирорта ҳам порт ҳам, моддий тугмача ҳам мавжуд эмас! Xiaomi мазкур қурилмани ишлаб чиқиш учун ўзининг 46 та эксклюзив патентини қўллаган.

Афсуски, кўрсатилган гаджет фақат концептуал модел бўлиб, уни сотиш учун серияли тарзда ишлаб чиқарилиши ҳақида бирор маълумот йўқ. бундан ташқари, компания унга бирор ном ҳам бермаган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг бу смартфони ҳам Mi Mix 3, ҳам Mi Mix Alpha’га ўхшайди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!