Xiaomi яна тўрт хил смартфон эгаларини глобал MIUI 12’ни ўрнатиб олишга чақиряпти!

  •   DiMaX
  •  2828
  •  11.06.2020 10:59

Xiaomi яна тўрт хил смартфон эгаларини глобал MIUI 12’ни ўрнатиб олишга чақиряпти!

Xiaomi бешта моделдаги қурилмалар эгаларини майнинг илк ҳафтасиданоқ MIUI 12 тестларига расман таклиф этган эди. Ўтган ҳафта эса уларга мазкур график қобиққа асосланган глобал барқарор прошивкани тарқата бошлаган.

ЎҚИНГ: 13 хил Xiaomi смартфонлари эгалари муҳим имкониятдан маҳрум этиляпти

Компания энди тўртта русумдаги Redmi смартфонлари эгаларини MIUI 12 глобал версининг бета-синовига таклиф этяпти. Унда қуйидаги смартфонлар учун глобал прошивка синаб кўрилади:

  1. Redmi Note 8 Pro
  2. Redmi Note 7 Pro
  3. Redmi Note 7
  4. Redmi Note 7S

MIUI 12 Pilot Testing дастурида иштирок этиш учун мазкур моделлардаги смартфонлар соҳиблари 16 июнгача ушбу ҳавола орқали ўтиб, тегишли шаклни тўлдиришлари ва мана бу ҳавола ёрдамида Telegram’даги Mi Community Official гуруҳига қўшилишлари лозим.

Дастурчиларнинг таъкидлашларича, синов дастури доирасида тарқатилаётган прошивка ҳали бета-версия ҳисобланади ва камчиликлардан холи эмас. Шу сабабли уни ҳамиша ишлатадиган асосий смартфонингизга ўрнатмаганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.