Xiaomi янги ақлли соатларини қачон тақдим қилишини айтди

Xiaomi янги ақлли соатларини қачон тақдим қилишини айтди

Xiaomi ўтган йил охирида ўзининг Xiaomi Watch S1 смартсоатларини тақдим қилган эди. Эндиликда компания ақлли соатнинг "Active" спорт версиясини 15 март куни тақдим қилиши маълум бўлди.

"Xiaomi Watch S1 Active келмоқда" дея ёзилган расмий тизер сурат компаниянинг расмий Twitter саҳифасида улашилган. Постердан смартсоат камарлари олти хил рангда: кўк, оқ, қора, қизил, сариқ ва яшил рангларда бўлишини ва бу аввал тарқалиб кетган Watch S1 Active рендерларини тасдиқлашини билиш мумкин.

Ўтган ҳафтада ҳали тақдим қилинмаган смартсоатнинг 91mobiles томонидан рендерлари тарқатиб юборилган эди.

Суратдан кўриш мумкинки, Watch S1 Active олти бурчакли рамка ва ён томонида икки тугма билан таъминланади.

Xiaomi Watch S1 ўтган йили Хитойнинг ўзида тақдим қилинган эди, шундай экан Watch S1 Active глобал бозорга чиқиши ҳозирча номаълум. Лекин, ақлли спорт соати билан бирга тақдим қилинадиган Xiaomi 12 серияси албатта глобал бозор учун тақдим қилиниши кутилмоқда. Компания ўз расмий саҳифалари смартфон тизер суратларини улашиб келмоқда.
Миш-мишларга кўра, Европа мамлакатлари учун Xiaomi 12 Vanilla модели 900 евро, 12 Pro нархи 1,100 евро ва 12Х эса арзонроқ 600-700 евро нархда бўлиши мумкин.

Иккала қурилмалар ҳам айтилганидек, 15 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да тақдим онлайн тақдим қилинади. Тақдимотни Xiaomi расмий саҳифаларида, хусусан, YouTube каналида жонли томоша қилиш мумкин бўлади.

Ўқинг: Redmi K50 Pro ва K50 Pro+ смартфонларига оид асосий маълумотлар сиздирилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!