Xiaomi янги арзон флагманида 15 км.дан суратга олиб кўрсатди! (иккита «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  6508
  •  24.04.2020 11:55

Xiaomi янги арзон флагманида 15 км.дан суратга олиб кўрсатди! (иккита «жонли» видео)

«Хитойча Apple» яқин орада Mi 10 Youth Edition русумли смартфонини намойиш қилади. Бу қурилма Xiaomi Mi 10 Lite моделининг хитойча версияси бўлиши айтилганди, лекин сўнгги хабарларга кўра, у мутлақо бошқа модел экан!

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Lite – квадрокамерали ҳамёнбоп 5G-флагман намойиш этилди!

Mi 10 Youth Edition смартфонининг асосий афзалликларидан бири – унинг тўрт модулли камераси нақ 50 карралик зум билан суратга ола билишидир. Xiaomi бу гапларнинг шунчаки маркетинг юриши эмаслигини исботлаш учун шундай съёмка жараёнини «жонли» видеода кўрсатиб берди:

Юқоридаги роликда таъкидланишича, Xiaomi штаб-квартирасидан туриб суратга олинган, 50 карралик яқинлаштирув опциясида кўрсатилган – уфқ чегарасидаги бино эса ундан нақ 15 километрлик узоқликда жойлашган!

ЎҚИНГ: Xiaomi июлнинг охиригача чиқарадиган 17 та янги гаджет билан танишинг!

Компания вице-президенти Чанг Ченг (Chang Cheng) куни кеча Xiaomi Mi 10 Youth Edition камераси етакчи флагманларникидан ҳам зўр эканлигини айтган. Унинг квадрокамерасидаги модуллардан бирида тўлақонли перископ тизими қўлланган; бунақаси ҳозиргача фақат флагман камерофонларда учрайди. Кенг бурчакли иккинчи сенсор 120 даражали кўриш бурчагига эга бўлса, макрокамера объектдан атиги 2 сантиметрлик масофадан ҳам фокус ола билади.

Қуйида эса яна битта шунақа тест видеосини кўрамиз:

Xiaomi Mi 10 Youth Edition смартфони келаси ҳафтада, MIUI 12 график қобиғи билан бирга тақдим этилади.

ЎҚИНГ: MIUI 12 тақдимот куниёқ тарқатила бошлайди: дастлаб янгиланувчи смартфонлар рўйхати чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!