Xiaomi янги авлоддаги Wi-Fi сигналини кучайтирадиган мосламани тайёрлади

Xiaomi янги авлоддаги Wi-Fi сигналини кучайтирадиган мосламани тайёрлади

Хитойнинг Xiaomi компанияси 15 декабрда Wi-Fi сигналини кучайтирадиган Wi-Fi Amplifier 2 номли янги авлоддаги мосламани намойиш этади, деб ёзмоқда Ferra нашри.

Ишлаб чиқарувчининг қайд этишича, янги версия ўтган йили тақдим этилган Wi-Fi Amplifier қурилмасига қараганда илғор антенна ҳисобига сигнални икки баравар кучайтириб бериши мумкин. Янги кучайтиргич, манбанинг ёзишича, 7 доллар нархида сотувга чиқади.

Кучайтиргични исталган  Wi-Fi рутерга улаш мумкин. Гаджетнинг максимал тезлиги 300 Мбит/сонияни ташкил этади, бир вақтнинг ўзида 16 та қурилмани тармоққа улаш имкониятини беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!