Xiaomi янги флагманида «яширин камера» қандай ишлашини кўрсатиб берди («жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  1527
  •  10.12.2019 09:47

Xiaomi янги флагманида «яширин камера» қандай ишлашини кўрсатиб берди («жонли» сурат)

Хитойлик компания ўзининг алоҳида туркумидаги Xiaomi Mi Mix Alpha концептуал 5G-смартфонини намойиш этган. Гарчи расман савдоси бошланмаган бўлса-да, корпуси салкам бутунлай экрандан иборат бўлган ушбу девайсни аллақачон нақ 140 минг доллардан таклиф қилишяпти ҳам.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix Alpha’ни илк бор қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

 «Хитойча Apple» энди ушбу туркумнинг навбатдаги вакили – Mi Mix 4 смартфонини тайёрламоқда. Биз аллақачон унинг экрани ёқиқ ҳолда ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеосини ҳамда суратини эълон қилганмиз. Xiaomi ушбу қурилмасида ўзининг янги – «яширин камера» технологиясини қўллаши айтилган, бу – экраности селфи-камерадир.

Компаниянинг яқинда рўйхатдан ўтказилган, «Дисплейнинг ва электрон қурилманинг тузилиши» деб номланган патентида экраности селфи-камера тавсифланган:

Кутилганидек, олд камера фаоллашганида унинг юзасидаги экран қисми шаффофлашади. Селфи-камера ишламаётганида эса дисплейнинг бу ҳудуди ҳам тасвирни акс эттириб, камера датчигини яшириб туради. Бунга эса мустақил бошқарилувчи пикселлар ёрдамида эришилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 метрода «қўлга тушди», унинг намойиш кунигача аниқ бўлди!

Тахминларга кўра, экраности «яширин камера»ли Xiaomi Mi Mix 4 флагмани келаси йилнинг январидаги Consumer Electronics Show 2020 кўргазмасида кўрсатишади. Агар унда бўлмаса, бу инновацион смартфоннинг намойиши февралнинг охиридаги Mobile World Congress 2020 тадбирида амалга оширилиши мумкин.

Айтиш керакки, компания шу йил июннинг бошидаёқ Mi 9 смартфонининг дисплейи остига яширилган олд камерани «жонли» видеода ишлатиб кўрсатганди. Яна бир смартфонсоз – Oppo ҳам шу куниёқ айнан шундай технологияга эга смартфон прототипининг «жонли» видеосини тарқатган. Шунингдек, Samsung ҳам янги моделларига бу технологияни жорий этмоқчи ва уни Samsung UDC (under-display camera – экраности камера) дея номламоқда.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон сотувга чиқди – нархлари инсоф доирасида!

Интернетда шу кунларда тарқалаётган «жонли» суратда ҳам айни шу Mi Mix 4 флагмани акс этгани даъво қилинади:

Бугун – 10 декабрда эса Redmi K30 флагмани тақдим этилади ва Xiaomi шу муносабат билан нақ бешта девайсини расман арзонлаштирган. Бу маросимда яна Redmi брендининг янги ноутбуки, илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам анонси берилиши кутилмоқда. Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!