Xiaomi янги геймерофонининг тақдимот кунини айтди, лекин у аллақачон AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  937
  •  09.03.2019 09:46

Xiaomi янги геймерофонининг тақдимот кунини айтди, лекин у аллақачон AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Яқиндагина Vivo компаниясининг iQOO Monster русумли геймерофони AnTuTu бенчмаркида Xiaomi Mi 9 флагманидан ҳам ошиб, салкам 407 000 баллик натижа кўрсатган эди. Аммо «хитойча Apple» бошқа модели билан яна биринчиликни қайтариб оладиган бўлди.

ЎҚИНГ: Энг зўр смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил март): янги қиролни қарши олинг!

Xiaomi’нинг тақдимотга тайёрлаётган янги ўйинбоп смартфони – Black Shark 3 энг илғор Qualcomm Snapdragon 855 процессорига таянади. Лекин AnTuTu бенчмаркида у айни шу чипли бошқа барча флагманлардан ҳам юқори натижа кўрсатди!

Кеча – 8 март куни, кодли номи Skywalker бўлган Black Shark 3 геймерофонининг AnTuTu бенчмаркидаги натижаси акс этган скриншот интернетга чиқди:

430 000 балл бу – Android-смартфонлар орасида мутлақ рекорд, дегани! Афтидан, «хитойча Apple» Snapdragon 855 процессорининг барча имкониятларидан тўлалигича фойдаланишнинг ўзига хос йўлини топган-ов...

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 3 ўйинбоп смартфонини илк «жонли» суратда кўрамиз!

Айтиш керакки, Xiaomi илк ўйинбоп смартфони – Black Shark ўтган йилнинг апрелида намойиш этилган. Компания унинг иккинчи авлодини – Black Shark Helo моделини октябрда тақдим этган бўлиб, Хитойдан ташқарида у Black Shark 2 номи билан бозорга чиқарилиши белгиланган. Лекин негадир у ўзининг учинчи геймерофонини ҳам Black Shark 2 деб атамоқда.

Мана, кеча интернетга унинг намойиш санаси акс эттирилган постер ҳам чиққан ва унда мазкур смартфон Black Shark 2 деб номланган:

Хулласи калом, самарадорлик борасида барча Android-смартфонларни «ер тишлатувчи» мутлақ рекордчининг тақдимотига ўн кунга яқин вақт қолди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари энди қимматлайди – буни шахсан компания бош директори айтди!

Шунингдек, унинг ташқи қиёфасини ҳам мана бу «жонли» суратда кўришимиз мумкин:

Ҳозирча эса Xiaomi’нинг илк геймерофони – 6/64 гигабайтлик хотирага эга, қора корпусли Black Shark смартфонини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 25 февраль) – акцияси ҳам бор!