Xiaomi янги Lanmi бренди остидаги X1 смартфонини тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  1336
  •  12.07.2017 10:33

Xiaomi янги Lanmi бренди остидаги X1 смартфонини тайёрламоқда

«Хитойча Twitter» саналмиш Weibo ижтимоий термоғида Xiaomi компанияси тақдимотга тайёрлаётган янги смартфоннинг хусусиятлари ҳақида маълумот тарқалди.

Унга кўра, компания янги туркумдаги смартфонлари учун Lanmi суббрендини жорий этади. Бу хитойчада 蓝米 иероглифи тарзида ёзиладиган, «Мовий гуруч» («Blue rice») маъносидаги сўздир. Ушбу туркумдаги илк смартфон Lanmi X1 номини олиши хабар қилинмоқда.

Аввал ҳам хабар қилганимиздек, X1 иккита асосий моделда тақдим этилади. Улардан биринчиси 2160x1080 пикселли сиғимга эга 5,5 дюймлик дисплейга эга бўлади. Унга Qualcomm Snapdragon 660 процессори, шунингдек, Sony IMX362 ёки IMX368 сенсорларига эга қўшалоқ камера ўрнатилади. Орқа панелида бармоқ изи сканери жойлаштирилади.

 Иккинчи моделга келсак, унинг 5,5 дюймлик дисплейи Full HD сиғимли (1920х1080 пикселли) бўлади. Унинг бармоқ изи сканери олд панелда жойлашади. Xiaomi ҳар иккала моделни тезкор ва ички хотирасига кўра қуйидаги талқинларда тақдим этади: 4/64 ГБ, 6/64 ГБ ва 6/128 ГБ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.