Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

  •   DiMaX
  •  1461
  •  21.11.2020 09:33

Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Ҳозирда дунё бўйича энг тез ўсиб келаётган смартфон бренди сифатида Realme бренди тан олинган. Яқиндагина у Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ҳамда Huawei компанияларидан ҳам ўзиб, мутлақ рекорд ўрнатган эди.

ЎҚИНГ: Realme 7 5G чиқди – Европадаги энг арзон 5G-смартфон!

Бундан ташқари, Realme куни кеча Ҳиндистондаги анъанавий арзонлатиб сотиш кунлари – Festive Days мобайнида нақ 8,3 миллионта маҳсулот сотганини айтиб мақтанган. Буларнинг асосий қисми – 6,3 миллионтаси смартфонлар бўлиб, компания бу билан ўзининг ўтган йилги рекордидан ҳам 20 фоизга ўзиб кетган.

Таъкидлаш керакки, Realme компаниясини Oppo корпорацияси айнан Xiaomi компаниясининг арзончи Redmi бренди билан рақобатлашиш учун ташкил этган эди. Унинг шашти баланд ва «Хитойча Apple»га муносиб рақиб ҳам Samsung ёки Vivo эмас, балки айнан Realme бўлаётир.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Шу билан бирга, Xiaomi ҳам бўш келгани йўқ: дарров «Филлар ўлкаси»да кечган Festive Days давомидаги ўз сотувлари натижаларини эълон қилди. Буни қарангки, унинг рекорди Realme’га «ўрнини кўрсатиб» қўйди: 13 миллиондан ортиқ гаджет, шундан 9 миллионтаси смартфонлар!

Яъни, чегирмалар кунлари Xiaomi сотган смартфонларнинг ўзиёқ Realme сотган барча девайсларнинг умумий сонидан ошиқ, қолганини гапирмаса ҳам бўлади!

Хабарга кўра, Festive Days мобайнида компаниянинг энг оммабоп смартфонлари Xiaomi Mi 10T Pro, Redmi Note 9 Pro Max, Redmi Note 9 Pro, Redmi 9 Prime, Redmi 9 ҳамда Redmi 9A бўлган.

Телефонлардан ташқари, чегирмалар палласида кўп сотилган тўрт миллионта қурилма сафига асосан компаниянинг ақлли телевизорлари, ақлли уй жиҳозлари ва аксессуарлари киради.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 Pro ҳақида навбатдаги маълумот ошкор бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.