Xiaomi янги «санъат асари»нинг намойиш кунини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  584
  •  25.08.2020 12:09

Xiaomi янги «санъат асари»нинг намойиш кунини эълон қилди!

«Хитойча Apple» ўзининг ўн йиллик юбилейида жаҳондаги илк шаффоф телевизор – Mi TV Lux Transparent Edition моделини тақдим этган. Унинг биринчи партияси атиги бир сониядаёқ сотиб тугатилган бўлса, 16 августда савдога қўйилган иккинчи партия ҳам ўша куниёқ тугаб кетган.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорнинг асосий сирини ошкор этди

Мазкур компания энди навбатдаги телевизорининг тақдимот санасини эълон қилди. Twitter тармоғидаги Xiaomi India расмий саҳифаси анонсига кўра, уни Xiaomi Mi TV Horizon Edition деб номлашяпти.

Компания вакилларининг таъкидлашларича, мазкур модел ҳақиқий «санъат асари» бўлади ва 7 сентябрда намойиш қилинади. Юқоридаги сурат унинг экрани ўти юпқа ромга эга эканлигини кўрсатиб турибди.

ЎҚИНГ: Xiaomi «дамини олсин» – LG метро вагонларига ойна ўрнига шаффоф OLED-экранлар ўрнатди!

Xiaomi Mi TV Horizon Edition тақдимотига бағишлаб очилган янги саҳифада эса «Қойилмақом ҳиссиёт», «Тасвирнинг янги технологияси», «PatchWall қобиғи», «Тезкор тўлқин» каби ёзувларга дуч келамиз.

Бундан ташқари, Xiaomi таъкидлашича, Mi TV Horizon Edition кутубхонасида 5000 дан ошиқ иловалар мавжуд. Унга жорий этилаётган Quick Wake функцияси, номидан ҳам англашилиб турганидек, телевизорнинг жуда тез юкланишини таъминлайди.

Мазкур телевизорнинг Netflix, YouTube, Disney+ ва бошқа стриминг платформаларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Таъкидлаш керкки, расмий намойиши Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Xiaomi Mi TV Horizon Edition телевизори олдин Хитойда ёки бошқа бирор мамлакатда чиққан эмас. Яъни – у буткул янги маҳсулот, аммо хусусиятлари ва нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!