Xiaomi янгиланган Mi 11 Lite'ларни тайёрламоқда, улардан бири экраности камерасига эга

Xiaomi янгиланган Mi 11 Lite'ларни тайёрламоқда, улардан бири экраности камерасига эга

Xiaomi бундан бир неча ой олдин Mi 11 Lite 4G ва Mi 11 Lite 5G смартфонларини тақдим қилган эди. Энди эса компания мазкур смартфонларнинг навбатдаги талқинларини тайёрламоқда. Қурилмалар Мона ва Лиса кодли номга эга, иккинчиси Mi 11 Lite New Edition деб ҳам аталади.

ЎҚИНГ: Сентябрда чиқаётган Xiaomi Mi 11T ҳамда Redmi K40 Ultra хусусиятлари

Иккала модель ҳам Qualcomm Snapdragon 778G SoC'га эга ва Full HD+ экран билан жиҳозланган. Мона 120Hz дисплей ва экраности олд камерага эга бўлади, Лизада эса 90Hz экран бўлади. Бошқа техник тафсилотлар йўқ, лекин тахмин қилиш мумкинки, моделлардан бири Хитойга, иккинчиси жаҳон бозорига чиқади. Янги маҳсулотларнинг тақдимоти қачон бўлиб ўтиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: 135 долларлик Redmi 10 расмий суратларда: 5000 мАс, 90 Гц ва 50 МП!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.