Xiaomi еттита русумдаги Redmi смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди

  •   DiMaX
  •  2150
  •  13.04.2019 12:40

Xiaomi еттита русумдаги Redmi смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди

Кейинги ойларда турли моделларда янги смартфонлар тақдим этиб келаётган Xiaomi компанияси айрим эски моделларни қўллаб-қувватлашни тўхтатмоқда. Хусусан, корпорация Redmi бренди остидаги баъзи моделларга вақт ва маблағ сарфлашда бирор наф кўрмаяпти.

ЎҚИНГ: Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Жорий ойда, жумладан, қуйидаги русумларга мансуб қурилмаларга янги прошивкалар юбориш тўхтатилмоқда:

  1. Redmi Note 4
  2. Redmi 3S
  3. Redmi 3X
  4. Redmi 4
  5. Redmi 4A
  6. Redmi Note 3
  7. Redmi Pro

Лекин Xiaomi булардан кейинги, айниқса янги моделлардаги смартфонларини фаол қўллаб-қувватлашда давом этади. Жумладан, Pocophone F1 (сотиб олиш) арзон флагмани учун яқинда MIUI 10.3.4 рақамли барқарор прошивка тарқатила бошланди. Mi Mix 2S (харид қилиш) ҳамда Mi Note 3 смартфонлари учун эса MIUI 10.3.2 версиясидаги апдейт юборилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’га ёшларбоп Mi Play ҳам келди! Xiaomi смартфонларининг арзонлашган нархлари билан танишинг! (2019 йил 3 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!