Xiaomi ёки Redmi смартфонингизга MIUI 12 келишини ҳозироқ текширишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  4566
  •  20.04.2020 09:22

Xiaomi ёки Redmi смартфонингизга MIUI 12 келишини ҳозироқ текширишингиз мумкин!

«Хитойча Apple»нинг MIUI 12 график қобиғигача янгиланувчи смартфонларининг иккита рўйхатини чиқарган эдик. Кейинроқ эса мазкур апдейтни биринчилар қаторида қабул қилувчи смартфонлар рўйхати ҳам маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларини компания аллақачон MIUI 12 тестига таклиф этяпти!

MIUI 12 график қобиғидан олинган илк скриншотларни аллақачон эълон қилганмиз. Энди эса ушбу апдейт Xiaomi ҳамда Redmi смартфонига тушиш ёки тушмаслигини текшириб берувчи махсус илова Google Play каталогида пайдо бўлди. MIUI 12 Eligibility Test деб номланган бу дастурни мазкур ҳавола орқали ўрнатиб олишингиз мумкин.

MIUI 12 Eligibility Test иловасини Poco, Redmi ёки Xiaomi смартфонингизга ўрнатиб олгач, «Detect» тугмачасини босасиз.

Агар девайсингиз модели «аниқланса», кейин «Check» тугмачасини босасиз ва унинг MIUI 12 билан мослиги текширилиб, натижаси чиқарилади.

ЎҚИНГ: Тўртта моделдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларига нохуш хабар бор

Агарда биринчи босқичда – «Detect» тугмачасини босганингизда смартфонингиз модели «аниқланмаса», у ҳолда Poco, Redmi ва Xiaomi смартфонлари рўйхати чиқади ва сиз улардан ўз гаджетингизни танлаб кўрсатасиз.

Таъкидлаш керакки, бу – Xiaomi расмий иловаси эмас, балки уни Alpha Developers Official тақдим этган. Шу боисдан, унда кўрсатилган натижалар Xiaomi’нинг якуний қарорига мос келмаслиги ҳам мумкин.

MIUI 12 учун оммавий бета-тест жараёни сентябрда бошланиб, барқарор талқини декабрда тақдим этилиши тахмин қилинган эди. Бироқ Хитойдаги манбаларга кўра, май ойининг бошиданоқ бета-тестерлар MIUI 12’ни синаб кўришлари мумкин бўлади!

ЎҚИНГ: Xiaomi июлнинг охиригача чиқарадиган 17 та янги гаджет билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!