Xiaomi'дагилар Mi CC9 Pro'да олинган тасвирларни улашди. Асосий эътибор зумга қаратилган

Xiaomi'дагилар Mi CC9 Pro'да олинган тасвирларни улашди. Асосий эътибор зумга қаратилган

Xiaomi Mi CC9 Pro'да асосий эътибор камерага қаратилган. Қурилма бешта, жумладан, 108 мегапикселли асосий ва 5х оптик зумли телефото камерага эга. Компания ушбу гаджетни 5 ноябрь куни тақдим қилишни режалаштирмоқда ва ҳозирданоқ унинг реклама эълонлари пайдо бўла бошлади.

Интернетга жойланган тасвирларда асосий эътибор зумга қаратилган. Қуйида Хитойнинг Лонгжи гуруч даласини ҳамда худди мана шу даланинг 10х гибрид зум билан олинган тасвирларини кўришимиз мумкин. Бундан кейин эса Xiaomi'нинг бренд-амбассадори (маҳсулотни реклама қилиб берувчи шахс) фотоси ва бу фотонинг атиги 0.8% қисмидан катталаштирилган бўлакни кўришимиз мумкин.

Бу расмларнинг резолюцияси, ҳам файл ҳажми ўта катта.
Қуйидаги тасвирдан эса Xiaomi Mi CC9 Pro'нинг олд томондан қандай кўринишига гувоҳ бўлиш мумкин.Дарвоқе, 5 ноябрь куни смартфон билан бир қаторда янги смартвоч ҳам тақдим қилинади. Рекламалардаги матнда бу соат ҳақида "катта экранли ақлли тасма эмас, албатта", деб ёзилган. Бундан тушуниш мумкинки, бу ақлли соат Mi Band 4'га қараганда анча такомиллашган функцияларга эга бўлади. Тармоққа жойланган постда, шунингдек, иловаларга ҳам урғу берилган ва бу билан янги гаджет Amazfit соатларидан ҳам устун бўлиши уқтирилган.

Бундан ташқари, ишончли ликстер Ice Universe'га таянган ҳолда айтишимиз мумкинки, Mi CC9 Pro ва Mi смартвочи билан бир қаторда 5 ноябрь куни Mi TV 5'нинг ҳам тақдимоти ўтказилади.

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Xiaomi!» – Snapdragon 855 процессорли энг арзон смартфон сотувга чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!