Xiaomi'дан эртага янги смартфонлар кутиб овора бўлманг!

Xiaomi'дан эртага янги смартфонлар кутиб овора бўлманг!

Бир неча кун аввал Xiaomi компанияси ўзининг янги авлод флагман смартфонлари – Xiaomi 13 сериясини 1 декабр куни тақдим қилишини эълон қилган эди. Эндиликда маълум бўлишича, тақдимот қолдирилган.

"Ҳурматли фойдаланувчилар ва дўстлар. Сизга Xiaomi 13 серияси чиқарилиши қолдирилганлигини хабар қилишдан афсусдамиз. Биз сизни янги сана тасдиқланиши биланоқ хабардор қиламиз. Бизни тушунганингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат." дейди Xiaomi ўзининг расмий Weibo саҳифасида.

Шунингдек, Xiaomi билан биргаликда iQOO ҳам ўзининг 2 декабрга режалаштирилган, iQOO 11 серияси ва iQOO Neo 7 SE смартфонлари тақдимоти қолдирилганлигини эълон қилди. Компаниялар нима учун тақдимот қолдирилганлигини айтмаган, катта эҳтимол билан бунга Цзян Сземин – Хитойнинг собиқ раҳбарининг вафот этганлиги (96) сабаб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда.

Янги тақдимот санаси ҳозирча маълум қилинмаган, аммо бу кўп вақт олмайди деб умид қиламиз.

ЎҚИНГ: Бу сафар рендер эмас: Xiaomi 13 Pro жонли суратларда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!