Xiaomi'дан кейин Samsung ҳам Mercedes билан ҳамкорлик қилмоқда

Xiaomi'дан кейин Samsung ҳам Mercedes билан ҳамкорлик қилмоқда

Samsung Galaxy S22 смартфонларининг Mercedes ва яна бир машҳур бренд билан ҳамкорликда чекланган смартфонлари чиқарилиши ҳақидаги маълумот тарқалди. 

Ўтган ҳафтада Samsung ўзининг янги Galaxy S22 сериясидаги смартфонларини тақдим қилди ва оддий вариантдагиларидан ташқари компания Mercedes ва Mark & Lona брендлари билан ҳамкорликда махсус версиядаги флагманларни чиқариши мумкинлиги ҳақида маълумот, ишончли инсайдер томонидан тарқатиб юборилди. 

Mark & Lona бренди голфчилар учун премиум мода ва аксессуарлар сотувчи бўлиб, у машҳурлар ва моделлар орасида анча таниқли. Galaxy S22 Ultra'нинг Mark & Lona талқини шарли маркер, сумка, брелок, тасма ва рангли телефон ғилоф билан бирга катта, сариқ қутига чиройли тарзда жойлаштирилган ҳолда келади. 

Смартфоннинг Mercedes-EQ версияси бинафша рангдаги чамадонга ўхшаш қутида бўлади ва унинг Mercedes логотипи тушурилган қўшимча аксессуарлар бўлади. 

Афсуски, бу махсус флагманлар қачон ва қаерда чиқарилиши ҳозирча нўмалум. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 қанчалик мустаҳкам?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.