Xiaomi’га ҳам коронавирус касри урди – Mi 10 тақдимоти бекор қилиняпти!

  •   DiMaX
  •  1746
  •  27.01.2020 09:56

Xiaomi’га ҳам коронавирус касри урди – Mi 10 тақдимоти бекор қилиняпти!

Ҳозирда бутун дунё аҳлини ваҳимага солаётган коронавирус Хитой учун чинакамига муаммога айланди. Унинг тарқалишига тўсқинлик қилиш мақсадида шаҳарлар карантинга олинмоқда, оммавий тадбирлар бекор қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларнинг iOS, Android ва Windows тизимли гаджетларига оммавий ҳужум уюштирган

Нуфузли тармоқ информатори – Xiaomishka’нинг ёзишича, «Хитойча Apple» ҳам ўзининг навбатдаги флагманлари – Xiaomi Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилиши мумкин. Компания 10 февраль куни Пекин шаҳрида йирик матбуот анжумани ўтказиб, унда янги флагманларини намойиш этмоқчи эди. Инсайдерларга кўра, Xiaomi ушбу тадбирни ўтказмасдан, фақат онлайн форматдаги «жонли» трансляция уюштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Айтиш керакки, Xiaomi Mi 10 флагманлар оиласига стандарт моделдан ташқари, янада кучли Mi 10 Pro ҳамда энг арзон Mi 10 SE ҳам киради. Snapdragon 865 процессорли биринчи смартфон Mi 10 бўлиши учун Xiaomi ушбу гаджетларини Galaxy S20 флагманлар туркумидан олдин чиқаряпти. Бироқ яна бир хитойлик телефон AnTuTu бенчмаркида уни «ер тишлатган» ва булардан олдинроқ чиқиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi Ғарбий Европа бозорини забт этмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!