Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!

  •   DiMaX
  •  5183
  •  30.10.2020 12:23

Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!

Бир неча кун аввал Xiaomi компанияси Ҳиндистон бозорида Mi 10 флагманини кескин арзонлаштирган эди. Мазкур мамлакатда смартфон сотиш бўйича унинг асосий рақобатчиси бўлган Samsung ҳам қараб тургани йўқ...

ЎҚИНГ: Кутилмаган флагман: глобал бозорга аллақачон Redmi K30S Ultra ҳам чиқди!

Хабарингиз борки, жанубий кореялик техногигант сентябрда ўзининг Galaxy S20 FE (яъниGalaxy S20 Fan Edition) русумли ҳамёнбоп флагманини намойиш этган. Биз эса унгача мазкур қурилма ишлатиб, асосий функциялари намойиш этилган «жонли» видеони, шунингдек тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби ҳам эълон қилганмиз. Булардан ташқари, унинг энг ғалати анбоксинг видеоси ҳам мавжуд – унда Galaxy S20 FE қадоғини очиш, ўзини синаб кўриш ишларининг барчаси сув остида бажарилган!

Ҳиндистон бозорида Samsung Galaxy S20 FE модели дастлаб 610 АҚШ долларидан бошланувчи нархда сотувга чиқарилган эди. Энди эса «Филлар ўлкаси»даги Amazon онлайн дўконида унинг учун 555 долларга тенг нарх белгиланган. Samsung расмий сайти орқали эса Galaxy S20 FE смартфонини янада арзонга – 515 доллардан олиш мумкин!

Мана буни соғлом рақобат деса бўлади – рақибига қасдма-қасд, ўз маҳсулотини салкам 100 долларга арзонлаштирган!

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.