Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  4222
  •  11.01.2021 15:32

Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Яқиндагина биз Xiaomi тайёрлаётган «енгиллаштирилган» флагман – Mi 11 Lite хусусиятлари ва нархи ҳақида маълумот берган эдик. Компаниянинг ўйинбоп қурилмалар йўналишидаги шўъбаси эса Black Shark 4 геймерофонини эълон қилди. Афтидан, «Хитойча Apple» булар билан ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас...

ЎҚИНГ: Redmi Note 9T билан бирга яна бир «автономлик монстри» – Redmi 9T ҳам чиқди! (+«жонли» видео)

Ушбу корпорация мухлислари кўпдан бери кутаётган инқилобий Xiaomi Mi Mix 4 смартфони ҳам тез орада дунё юзини кўради, шекилли. MIUI график қобиғининг расмий халқаро сайтида унинг тайёрланаётганига ишора қилувчи маълумотлар топилди.

Бунга биринчи бўлиб эътибор берган таниқли тармоқ информатори Мукул Шарма (Mukul Sharma) бу ҳақда Twitter’да ёзган.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Xiaomi Mi Mix 4 патент суратида: селфи-камерадан умидни узаверинг!

Шунингдек, ўша сайтнинг кодларида яна бир – ҳозиргача маълум бўлмаган Xiaomi Mi Note 11 модели ҳам «қўлга тушган»:

Эсласангиз керак, гаджетларни аёвсиз қийнаб кўрсатувчи видеоблогер Зак Нельсон ўтган йили унинг «аждод»и – Mi Note 10 моделини Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони, дея эътироф этган эди.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» техноблогер 2020 йилнинг энг, энг, энг... смартфонларини эълон қилди (+видео)

Иккита янги смартфондан ташқари, сайт кодларида график қобиқнинг янги талқини – MIUI 13 ҳақида ҳам илк маълумот топилган:

Биз ушбу апдейт асосидаги прошивкга биринчи навбатда янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхатини тақдим этганмиз. Ҳозирча компания оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини тақдим этган, биз эса бета-тест доирасида унга янгиланувчи биринчи смартфонлар рўйхатини чиқарганмиз. Шошилганлар учун эса...

ЎҚИНГ: Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!