Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

  •   DiMaX
  •  11420
  •  28.01.2020 08:42

Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

Хитойда авж олаётган коронавирус туфайли айрим шаҳарлар карантинга олинган, йирик оммавий тадбирлар тўхтатилган. Жумладан, «Хитойча Apple» ҳам ўзининг навбатдаги флагманлари – Xiaomi Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилиши айтилган.

ЎҚИНГ: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Бугина эмас – Xiaomi расман эълон қилишича, бугун – 28 январдан Хитойнинг турли шаҳарларида жойлашган барча савдо дўконларини ёпяпти. Сабаби ўша – касаллик тарқалишига оз бўлса-да қаршилик қилиш, эпидемия янада кучаймасидан туриб профилактика ишларига ҳисса қўшиш.

Расмий хабарга кўра, агарда коронавирус хавфи билан боғлиқ вазият янада оғирлашмаса, Xiaomi ўз дўконларини 3 февралдан қайта очади. Унгача эса хитойликлар компания маҳсулотларини унинг расмий сайтидан ёки Xiaomi Mall иловаси орқали онлайн харид қилишлари мумкин. Товарларни етказиб бериш ишлари одатдаги режимда ишлашда давом этаверади.

Эслатиб ўтамиз – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири фуқароларимизга Хитойга, зарурат бўлмаганда, хорижга вақтинчалик чиқмасликни тавсия қилган. Шунингдек, вазирлик Жиззахда коронавирус инфекцияси тарқалганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Дунёни биотеррор хавфи кутмоқда!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!