Xiaomi'нинг "букламафон"ини томоша қиламиз!

Xiaomi'нинг

Xiaomi компанияси Европа иттифоқи интеллектуал мулк бюросидан ўзининг илк букланувчи смартфонига патент олган эди. Энди эса LetsGoDigital сайти патентдаги чизмаларга асосланиб смартфоннинг реал ҳолатдаги кўринишини яратишга ҳаракат қилиб кўрган.  

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi президенти Mi Mix Flex (ёки Mi Dual Flex) буклама смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Галерея дня: складной смартфон Xiaomi с гибким экраном в обновлённом дизайне

LetsGoDigital асосий эътиборни Xiaomi қурилмасининг ўзгарувчан дизайнига алоҳида эътибор қаратган. Йил бошида кўрсатилган модел сингари патентланган қурилма ягона букилувчан дисплейга эга бўлиб, уни икки марта буклаш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон ижара сайтига чиқди: «икки карра буклама дисплей», 60 МПлик камера!

Галерея дня: складной смартфон Xiaomi с гибким экраном в обновлённом дизайне

Қурилма Xiaomi кўрсатган моделдан кўра корпуси қалинроқ. Асосий учталик камерада суратга олиш учун қурилмани тўлиқ ёйишга тўғри келади. Бу албатта унчалик қулай эмас ва ҳудди планшетда суратга олишдек гап.

Смартфоннинг олд камераси негадир кўринмаган. Агар компания янги технологияларга асосланган – экран ости камерадан фойдаланмаган бўлса, демак умуман селфи-камера мавжуд эмас. Қурилманинг қуйи қисмида USB Type-C порти жойлашган, 3,5 мм лик аудиотирқиш эса мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi буклама смартфони – Mi Mix Flex нархи ва жиҳатлари билан илк бор танишамиз!

Патентда смартфон тўлиқ букланган ҳолати акс этмаган, аммо LetsGoDigital дизайнерлари ўз фикрларидан келиб чиқиб, букламафон йиғилган вақтида қандай кўринишини акс эттиришган.

Xiaomi’нинг букланувчан смартфонини йил охирига келиб Xiaomi Mix Flex ёки Dual Flex номи билан тақдим қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна буклама смартфонини «жонли» видеода кўрсатиб мақтанди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!