Xiaomi’нинг «енгиллаштирилган» флагмани – Mi 11 Lite хусусиятлари ва нархи

  •   DiMaX
  •  5115
  •  08.01.2021 11:59

Xiaomi’нинг «енгиллаштирилган» флагмани – Mi 11 Lite хусусиятлари ва нархи

Snapdragon 888 чипсетли илк смартфон – Xiaomi Mi 11 ўтган йилнинг охирида тақдим этилган ва AnTuTu бенчмаркининг сўнгги рейтингида ғолибликка эришган. Компания унинг Mi 11 Pro талқинини ҳозирча намойиш қилмади, аммо ушбу модел тайёрланаётгани ҳақида етарлича далиллар мавжуд. Шу билан бирга...

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Булардан ташқари, «Хитойча Apple» ўз янги флагманининг «енгиллаштирилган» версиясини ҳам чиқариши ҳақида анчадан бери хабарлар юрарди. Энди эса бу маълумотни расмий манба ҳам тасдиқлади.

Аниқроғи – Xiaomi Mi 11 Lite модели АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) маълумотлар базасида «кўриниш берди»:

Ушбу нуфузли ташкилот фақат бозорга чиқаришга тайёр маҳсулотларнигина сертификатлашини ҳисобга олсак, мазкур смартфоннинг ҳам тақдимоти яқин.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 Pro 4G ҳам тайёр: унинг нимаси Galaxy Note 20 Ultra’дан олинган?

Шу билан бирга, бошқа манбаларда Xiaomi Mi 11 Lite смартфонининг қолган хусусиятлари ҳам кўрсатилмоқда. Жумладан, компания уни тезкор/ички хотира конфигурациясига кўра икки хил – 6/64 ҳамда 6/128 гигабайтлик вариантларда чиқаради.

Xiaomi Mi 11 Lite смартфони MIUI 12 график қобиғи билан тақдим этилади ва унда қўлланувчи Snapdragon 732G процессори тўртинчи авлод – LTE стандартигача бўлган уяли алоқа тармоқларида ишлай олади. Унинг аккумулятори 4250 мА/соатлик бўлиб, 33 ваттлик қувват билан тезкор зарядлана олади.

Инсайдерларга кўра, Mi 11 Lite бош камераси учталик – 64, 8 ва 5 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олади. Унинг экрани IPS матрицали бўлиб, кадр янгиланиш частотаси 120 герцни ташкил этади. Xiaomi уни 350 доллардан бошланувчи нархларда сотиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!