Xiaomi’нинг илк букламафони – Mi Mix 4 «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  929
  •  17.03.2021 10:10

Xiaomi’нинг илк букламафони – Mi Mix 4 «жонли» суратларда!

Шу йилнинг январида MIUI график қобиғининг расмий халқаро сайтида Xiaomi тайёрлаётган иккита янги қурилма «қўлга тушган» эди. Буларнинг биринчиси корпорация мухлислари кўпдан бери кутаётган инқилобий Mi Mix 4 смартфони бўлса, иккинчиси Mi Note 11 фаблетидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4’ни кутяпсизми? Ундан ҳам олдин Xiaomi Mi 11 Ultra чиқади!

Компаниянинг қайишқоқ дисплейли биринчи букламафони – Xiaomi Mi Mix 4 моделининг чиқишини аввалроқ Лей Цзунь (Lei Jun) тасдиқлаган эди. Инсайдерлар эса йилнинг иккинчи ярмида намойиш этилиши кутилаётган мазкур қурилманинг «жонли» расмларини аллақачон тарқатишди.

Афсуски, расмларда Xiaomi Mi Mix 4 фақат орқа томонидан кўрсатилган. Лекин унинг олд юзаси Samsung Galaxy Z Fold 2 моделига ўхшашини тасаввур қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Дунёдаги илк букламафон ижодкори Galaxy Z Fold 2 рақибини чиқарди!

Xiaomi Mi Mix 4 орқа панели шишадан ишланган, бош камераси учта модулни ўз ичига олади ва корпуснинг орқа юзасидан сал бўртиб чиққан. Лекин бу ҳолатида унинг шикастланиши осон; эҳтимол, бу прототип бўлиб, смартфоннинг бозорга чиқадиган вариантида камерани ҳимоялашса керак

Мазкур флагманнинг Qualcomm Snapdragon 888 платформаси базасида тайёрлангани аниқ, унинг хотира ва камералари ҳам илғор бўлса керак.

ЎҚИНГ: 108МП камерали Xiaomi Mi 10S глобал бозорга хитойчасидан кучли бўлиб чиқяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!