Xiaomi’нинг илк электромобили шахсан компания раҳбарининг назоратида!

  •   DiMaX
  •  734
  •  20.02.2021 13:12

Xiaomi’нинг илк электромобили шахсан компания раҳбарининг назоратида!

«Хитойча Apple» бизда асосан ҳамёнбоп смартфонлари, шунингдек, қулоқчин, смарт-соат ва ақлли билагузуклари билан танилган. Лекин Xiaomi маҳсулотлари ассортименти анча кенг: кир ювиш машинаси, ақлли розетка, ақлли сичқонча, ҳаттоки ақлли кўрпа ва аёллар учун ақлли термометр кабилар бор.

ЎҚИНГ: Гапирадиган кир ювиш машинаси: уй учун ноодатий яна 8 та гаджет

iFengNews нашрининг ёзишича, Xiaomi энди электромобиллар ишлаб чиқаришга киришмоқчи ва буни муҳим стратегик йўналиш, деб ҳисобламоқда. Инсайдерларга кўра, бу лойиҳа айни дамда ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида турибди; шу сабабли электрокар дизайни, техник хусусиятлари ва бошқалар ҳали тасдиқланиб улгурмаган.

Бу ҳақда хабар берган манбаларга кўра, электромобил лойиҳасини шахсан Xiaomi асосчиси ва бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) ўз бошқаруви остига олган. Компания бу миш-мишлар борасида на рад этиб, на тасдиқлаб бирор изоҳ бермаётир.

Шуниси ҳам борки, 2013 йилиёқ Лей Цзюнь етакчи электромобилсоз – Tesla бош директори Илон Маск билан учрашиш учун икки марта АҚШга борган. Ўтган йиллар мобайнида унинг мазкур соҳага қизиқиши янада ортган. Смартфонлар бозори оқсаётган, ақлли электромобиллар бозори тобора ўсиб бораётган замонда бу табиий, албатта.

Дарвоқе, 2020 йили энг кўп сотилган ўнта электромобил рўйхати, охирги уч йилликда Ўзбекистонга электромобил импорти кўрсаткичлари ҳамда Porsche электрокари тезлик бўйича жаҳон рекордини янгилагани видеоси ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.