Xiaomi’нинг коронавирусга қарши товари туфайли унинг ўз сайти ишдан чиқди!

  •   DiMaX
  •  1338
  •  29.01.2020 12:48

Xiaomi’нинг коронавирусга қарши товари туфайли унинг ўз сайти ишдан чиқди!

Шу кунларда коронавирус сабабли Хитойда кўплаб оммавий тадбирлар тўхтатилган. Жумладан, «Хитойча Apple» ҳам ўзининг навбатдаги флагманлари – Xiaomi Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилган, яна...

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

Эпидемия муносабати билан, Xiaomi инфекциядан ҳимояловчи махсус тиббий ниқоб ишлаб чиқди ва жамоавий молиялаштириш майдончаси бўлмиш Youpin краудфандинг сайтида сотувга қўйди.

Xiaomi medical surgical mask деб номланувчи ушбу тиббий ниқобга талаб шу даражада катта эканки, сайт чеклов ўрнатишга мажбур бўлди. Яъни, ҳар бир фойдаланувчи фақат биттагина тўплам (20 дона) ниқоб харид қила олади. Тиббий ниқобларнинг ушбу тўплами 39,9 юань (тахминан 5,75 АҚШ доллари) туради, эпидемия ўчоқларидан саналмиш Хубэй провинциясидаги мижозлар учун эса махсус чегирмалар жорий этилган.

ЎҚИНГ: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Xiaomi medical surgical mask сотила бошлаши билан хитойликлар уни харид қилиш учун Youpin сайтига шунчалик ёпирилиб киришдики, бутун сайтда вақтинчалик техник муаммо юзага келди. Компания ҳатто махсус баёнот билан чиқиш қилди – унда краудфандинг майдончаси сайтига кириш трафиги кутилмаган даражада ошиб кетгани учун маълумотларни қайта ишлашга улгура серверлар олмай қолгани айтилган.

Сотувдаги махсус тиббий ниқоблар кечанинг ўзидаёқ тугаган, Xiaomi вакиллари товарнинг иккинчи партияси келиши билан хабар беришни ваъда қилишган. Хитой оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, коронавирус эпидемияси тарқала бошлаган, дея тахмин қилинган Ухань провинцияси ва бошқа карантиндаги ҳудудлар аҳолисига Xiaomi аввалроқ бундай ниқобларни бепул жўнатган экан.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!