Xiaomi’нинг нақ олтита смартфони расман арзонлаштирилди!

  •   DiMaX
  •  4787
  •  10.09.2019 10:54

Xiaomi’нинг нақ олтита смартфони расман арзонлаштирилди!

Янги русумдаги смартфонлар тақдимоти олдидан аввалгиларининг нархларини тушириш анъанага айланиб бормоқда. Жумладан, яқин кунларда Xiaomi Mi Mix 4 ҳамда Mi 9S Pro 5G флагманларини намойиш этадиган «Хитойча Apple» ўзининг Xiaomi Mi 9 SE (харид қилиш) ва Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) флагманини арзонлаштирган эди.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Энг тезкор Xiaomi Mi Charge Turbo орқали симсиз қувватланаётган Mi 9S Pro 5G!

Корпорация энди яна тўртта моделдаги смартфонларини расман арзонлаштирганини эълон қилди. Шу тариқа, Хитойда тақдимот арафасида жами олтита Xiaomi смартфонининг нархлари туширилди.

Шундай қилиб, тезкор/ички хотираси 8/256 гигабайтлик Redmi K20 Pro (сотиб олиш) смартфони 42 долларга арзонлашиб, нархи 380 долларгача тушди. Xiaomi CC9 (харид қилиш) эса 14 долларга арзонлашди – энди уни 240 долларга олса бўлади. Redmi K20 моделининг 6/128 гигабайтлик варианти эса 28 долларга арзонлашиб, 253 доллардан сотилмоқда. Ва ниҳоят, 6/64 гигабайтлик Redmi Note 7 нархи ҳам 14 долларга пасайтирилди – уни энди 155 долларга олиш мумкин.

Юқоридаги барча арзонлаштиришлар Xiaomi Mall расмий дўконида, муддатсиз тарзда амал қилади. Ўзимизда эса, аксарият Xiaomi телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имконияти мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!