Xiaomi’нинг навбатдаги флагмани TENAA’да қўлга тушди: бу шунчаки 5G-смартфон эмас!

  •   DiMaX
  •  1390
  •  07.09.2019 15:15

Xiaomi’нинг навбатдаги флагмани TENAA’да қўлга тушди: бу шунчаки 5G-смартфон эмас!

«Хитойча Apple» ўзининг жорий флагмани базасида дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Xiaomi Mi 9S номи остида чиқиши кутилаётган бўлса-да, айрим манбалар унинг Xiaomi Mi 9 5G деб номланиши ҳам мумкинлигини айтмоқда.

ЎҚИНГ: Mi Mix 4, Mi 9S ва MIUI 11 тақдимот санасини Xiaomi маълум қилди!

Хитойнинг коммуникацион агентлиги – TENAA ушбу девайснинг асосий хусусиятларини ошкор этди. Ундаги маълумотларга қараганда, Xiaomi Mi 9S нафақат бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши, балки бошқа кучли жиҳатлари билан ҳам мақтана олади.

Аввало, унинг X50 5G модемли Snapdragon 855+ процессорига таяниши маълум. Бундан ташқари, Mi 9S моделида тезкор хотира 12 гигабайтлик, доимийси эса 512 гигабайтлик бўляпти. Қолаверса, «оддий» Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) флагманида аккумулятор 3300 мА/соатлик бўлса, унинг 5G-вариантида мазкур кўрсаткич 4000 мА/соатга етказилган.

ЎҚИНГ: Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

Шу ойда намойиш этиладиган ушбу 5G-смартфон корпусининг ўлчамлари 157,21х74,64х8,95 миллиметрга тенг; «оддий» Xiaomi Mi 9 габарити эса 157,5х74,7х7,6 миллиметрни ташкил этади.

Кутилаётган флагман бошқа жиҳатларига кўра Xiaomi Mi 9 моделидан фарқ қилмайди: у ҳам 6,39 дюймлик экран ва уч модулли камерага эга. Лекин компания унга бошқа янги технологияларни ҳам жорий этиши мумкин. Аллақачон глобал бозорга чиққан Xiaomi телефонларини эса атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Янги флагманлар тақдимоти олдидан айрим Xiaomi смартфонлари анча арзонлашди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!