Xiaomi'нинг Redmi Note 7 смартфонлари 129 кун ичида 10 миллионлик довонни забт этди!

Xiaomi'нинг Redmi Note 7 смартфонлари 129 кун ичида 10 миллионлик довонни забт этди!

Бугун “Хитойча Apple” ва унинг бош директори Лей Цзунь (Lei Jun) Redmi Note 7 туркумидаги смартфонлар дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ сотилганини маълум қилди. Ушбу натижага эришиш учун компанияга атиги 129 кун етарли бўлди.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Xiaomi смартфонлари арзонлашди – нархлари билан танишинг! (2019 йил 23 май)

Xiaomi'дагилар ушбу натижани катта торт атрофида нишонлашди. “Redmi Note 7'нинг бундай натижага эришиши, Xiaomi'нинг ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда, юқори даражадаги сифат ва нарҳ борасида тўғри сиёсат юритаётганлигини исботлайди”, дея айтиб ўтди Лей Цзунь. Шунингдек, компания бош директори Redmi туркумидаги икки янги смартфон – K20 ва K20 Pro'нинг эртагалик намойиши ҳақида ҳам эслатиб ўтган.

ЎҚИНГ: Xiaomi арзон Redmi 7A смартфонини расман намойиш этди

Эслатиб ўтамиз, Redmi Note 7 туркуми айни дамда уч моделдан ташкил топган. Булар – Redmi Note 7, Redmi Note 7S и Redmi Note 7 Pro.

Шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда ушбу компаниянинг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Xiaomi смартфонлари арзонлашди – нархлари билан танишинг! (2019 йил 23 май)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.