Xiaomi’нинг саккиз йилдан бери ишлаётган энг биринчи смартфонини Redmi K20 Pro’да суратга олиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1618
  •  16.05.2019 10:11

Xiaomi’нинг саккиз йилдан бери ишлаётган энг биринчи смартфонини Redmi K20 Pro’да суратга олиб кўрсатишди!

«Хитойча Apple» ҳали тақдим этилмаган Redmi K20 Pro флагманининг турли жиҳатларини айтиб мақтанишдан чарчамаяпти. Яқиндагина унинг самарадорлиги компания вице-президентини чўчитиб юборгани айтилган эди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Redmi флагманлари номини Xiaomi расман айтди: улар «Қотил» экан! (+нархи)

Кеча эса Xiaomi топ-менежери Сунь Чансюй (Sun Changxu) бир ўқ билан икки қуённи урди. Яъни, у барчани қизиқтираётган Redmi K20 Pro камераси орқали компаниянинг энг биринчи смартфонини суратга тушириб, расмларини эълон қилди.

Хабарларга кўра, Сунь Чансюй икки яшар қизалоқнинг қўлида компаниянинг илк смартфони – Xiaomi Mi 1 моделини кўриб қолган. Буни қарангки, 2011 йилда ишлаб чиқарилган мазкур қурилма ҳалиям ишлаётган экан!

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Топ-менежер бундан илҳомланиб кетиб, дарҳол компаниянинг энг эски смартфонини энг янги смартфонида расмга туширган.

Xiaomi топ-менежерининг таъкидлашича, қизча бу смартфонни суратга олиш ва видео кўриш учун ишлатаётган экан.

«Кушанда» номини олган Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари, шунингдек, бренднинг илк ноутбуки – RedmiBook 14 тез орада тақдим этилади. Шу кунгача бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 7, Mi Play ва Redmi Note 7 арзонлашди! Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 13 май)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!