Xiaomi’нинг тешик экранли илк смартфони – Mi CC9e хусусиятлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1059
  •  14.06.2019 11:14

Xiaomi’нинг тешик экранли илк смартфони – Mi CC9e хусусиятлари билан танишамиз!

«Хитойча Apple» маҳаллий бозорига тақдим этилган ҳамёнбоп Redmi K20 моделининг глобал версияси – Mi 9T смартфонини куни кеча расман намойиш этган эди. Ҳали унинг савдоси бошланмай туриб, флагманлар туркумига мансуб яна бир янги қурилма ҳақида маълумот чиқди.

ЎҚИНГ: Xiaomi битта қувват билан 100 кунгача ишловчи «ақлли» гаджетини тақдим этди!

Xiaomi Mi CC9e номли ушбу смартфоннинг модел рақами M1904F3BC/T бўлиб, у Snapdragon 710 ёки Snapdragon 712 процессори базасига қурилган. Slashleaks ресурсини чоп этган скриншотда унинг асосий хусусиятлари акс эттирилган:

Хитойча ёзувларга кўра, Mi CC9e диагоналига 6,3 дюймлик IPS-дисплейга эга. Тасвир аниқлиги Full HD+ форматида бўлган дисплейда селфи-камера учун тирқиш очилган. Бу – мазкур компаниянинг тешик экранга эга биринчи девайси бўлади. Олд камера датчиги 32 мегапикселлик эканига қараганда, Xiaomi бу қурилмасини селфифон сифатида тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, жуда узоқ кутилган Mi Band 4 тақдим этилди!

Xiaomi Mi CC9e орқа панели 3D-шиша билан қопланган бўлиши мумкин, бармоқ изи датчиги ҳам шу ерга жойланган. Асосий камера учта – 48, 8 ва 13 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олади. Смартфон аккумулятори 3300 мА/соатлик ток сиғимига эга. Янги смартфон жамланмасига киритилган, модел рақами MDY-10-EC бўлган зарядчик эса 18 ваттлик технология асосида тезкор қувватлай олади.

Ушбу гаджет қачон намойиш этилиши ва нархи ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ, эҳтимол, бозорга у бошқачароқ ном билан чиқарилар. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли русумлардаги Xiaomi телефонларини атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин. Улардан аксариятининг нархлари анча пасайтирилган, шунингдек, тўлов борасида янги имкониятлар ҳам пайдо бўлган...

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини энди пул ўтказиш (перечисление) йўли билан ҳам олишингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!