Xiaomi’нинг узоқ кутилган флагмани шунчаки клон бўлиб чиқди!

  •   DiMaX
  •  761
  •  26.03.2020 14:52

Xiaomi’нинг узоқ кутилган флагмани шунчаки клон бўлиб чиқди!

Xiaomi корпорацияси аввалроқ Pocophone’ни мустақил бренд тарзида ажратган ва унинг иккинчи смартфонини тақдим этган эди. Мазкур арзон қурилма Pocophone X2 (Poco X2) деб номланган, аммо бренднинг флагмани ҳали олдинда.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi сир тутса ҳам, Pocophone F2 арзон флагманини қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

Гапнинг қисқаси, янги бренднинг бу йилги флагмани Pocophone F2 (ёки Poco F2) номи остида чиқиши кутилмоқда. Компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси бош менежери Менмоҳан Чандолу унинг март ойида намойиш қилинишини айтган, аммо ҳали-ҳануз тақдимот санаси борасида расмий маълумот йўқ.

Бу орада эса XDA Developers дастурчилари Xiaomi мухлисларини хурсанд қилмайдиган бир маълумотни аниқлашди. Яъни, анчадан бери кутилаётган Poco F2 флагмани шунчаки яқинда тақдим қилинган смартфон – Redmi K30 Pro моделининг Ҳиндистон бозори учун қайта номланган клони экан!

ЎҚИНГ: Қарши олинг: нақ 98 дюймли Redmi Max 98 гигант телевизори тақдим қилинди

Pocophone F2’нинг оригинал смартфон эмаслигини дастурчилар MIUI график қобиғининг янги талқини кодларидан аниқлашган. Маълум бўлишича, унда Redmi K30 Pro смартфонининг lmiin кодли номи остидаги янги версияси «Shot on Poco Phone» ёзуви «сувли белги»га эга.

Айтиш керакки, Redmi бренди остида тақдим этилган смартфонларнинг қайта номланган ҳолда Poco бренди билан чиқарилиши – Xiaomi учун янгилик эмас. Ҳиндистон бозори учун чиқарилган Poco X2 ҳам аслида Redmi K30 4G моделининг ребрендинг қилинган версиясидир.

ЎҚИНГ: Тўртта моделдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларига нохуш хабар бор