Xiaomi’нинг янги флагмани ҳатто бултурги Mi 10 Pro ва Mi 10 Ultra’ларга ҳам ета олмади!

  •   DiMaX
  •  1049
  •  17.04.2021 11:07

Xiaomi’нинг янги флагмани ҳатто бултурги Mi 10 Pro ва Mi 10 Ultra’ларга ҳам ета олмади!

29 мартдаги мега-тақдимотида  Xiaomi компанияси Mi 11 Ultra премиум-флагманини намойиш этган. Мазкур модел аллақачон DxOMark рейтингида биринчи ўринга чиқиб ҳам улгурган. Лекин  ўша маросимда намойиш қилинган стандарт Xiaomi Mi 11 флагмани бу борада анча орқада экан.

ЎҚИНГ: Глобал версияли Xiaomi Mi 11 тақдим этилди: нархлари ва видеолари

DxOMark лабораторияси Xiaomi Mi 11 бош камерасини синаб кўриб, натижаларини эълон қилишди, аммо бунақа бўлишини экспертларнинг ўзлари ҳам кутмаган бўлса керак. Чунки у умумий 120 балл билан бу рейтингда атиги 22-ўринни олди!

Айтиш керакки, Xiaomi Mi 11 модели 108 мегапикселлик асосий сенсорга эга бўлган бош камераси билан Google Pixel 5 смартфони билан бир хил балл тўплаган. Қидирув гигантининг бу флагмани бор-йўғи 12 ва 16 мегапикселлик қўшалоқ камерага эга, холос.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10S тақдим этилди ва аллақачон DxOMark рейтингида етакчига айланди!

Шуниси қизиқки, айни шу Xiaomi компаниясининг олдинги авлод – Mi 10 Pro ҳамда Mi 10 Ultra смартфонлари ҳам бу йилги флагмандан анча баланд – тегишлича 9 ва 4-поғоналарда турибди!

Xiaomi Mi 11 бош камераси фотосурат олиш бўйича 127 балл, зум имкониятига кўра 59 балл ва видео тасвирга тушириш борасида 107 баллик кўрсаткичлар намоён этган. Уни текшириш тафсилотларига қизиқадиганлар мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтидаги (инглизча) саҳифага ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11'нинг техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!