Xiaomi'нинг янги планшетлари ҳақида маълумотлар ошкор бўлди

Xiaomi'нинг янги планшетлари ҳақида маълумотлар ошкор бўлди

Интернет тармоқларида янги Xiaomi Mi Pad 5 планшети ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди FCC рўйҳати ушбу планшет ҳақиқатдан ҳам мавжуд эканлигини тасдиқлади.

ЎҚИНГ: Иккита Xiaomi смартфони MIUI 12.5'га ўтишни бошлади

21051182G модель рақамига эга бўлган Xiaomi планшетига оид янги маълумотлар қурилма MIUI 12.5 дастурий таъминотда ишлаши, 22.5 ваттда қувват олиши ҳамда икки тармоқли Wi-Fi имкониятига эгалигини ўз ичига олади.

5G тармоғи ҳамда Snapdragon 870 чипига эга бўлиши кутилётган Mi Pad 5 Pro ҳақида ўтган ҳафта хабарлар тарқалган эди. Ушбу талқин 11 дюймли LCD дисплейига эга бўлиб, 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Дисплей резолюцияси 2,560х1,600 пикселни ташкил қилади.

Экран, шунингдек, Mi Pad стилус учун қулай бўлган 4.096 босимни қўллаб-қувватлайди.

Mi Pad 5 планшети эса MediaTek Dimensity 1200 чипи ҳамда 8,250 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши кутилмоқда.

CNIPA рўйҳатида, шунингдек, планшетлар учун махсус клавиатура ҳам чиқиши айтиб ўтилган. Янги Mi Pad'лар шу ойнинг охирида тақдим этилиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi энди Apple'ни ҳам ортда қолдириб, Samsung'га рахна солмоқда