Xiaomi’нинг янги рекорди: бу гал Mi 10 Pro флагмани!

  •   DiMaX
  •  1793
  •  18.02.2020 09:41

Xiaomi’нинг янги рекорди: бу гал Mi 10 Pro флагмани!

«Хитойча Apple» яқинда Xiaomi Mi 10 флагманининг илк партиясини бир дақиқадаёқ сотиб тугатган эди. Бугун – 18 февралда сотувга чиққан Xiaomi Mi 10 Pro эса ушбу рекордни янгилади.

ЎҚИНГ: Бошланди: Xiaomi оммабоп Redmi смартфонини қимматлаштирди

Weibo ижтимоий тармоғидаги Xiaomi расмий саҳифасида маълум қилинишича, Xiaomi Mi 10 Pro флагманининг биринчи партияси янада тез – бор-йўғи 55 сониядаёқ сотиб бўлинган. Барча савдо майдончалари орқали унинг савдосидан тушган умумий маблағ эса 28,6 миллион долларни ташкил этган.

14 февраль куни бир дақиқада сотиб тугатилган Xiaomi Mi 10 қурилмасининг илк партияси ҳам тахминан шунча пулга кетган, лекин унда партиянинг тахминий ҳажми 50 мингта смартфонни ташкил этган эди. Xiaomi Mi 10 Pro моделининг стандарт флагмандан қимматроқ эканлигини ҳисобга олсак, унинг илк партиясида тахминан 40 мингта смартфон сотилганини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.