Xiaomi’нинг янги хити сотувга чиқиб, унинг иккита рақиби арзонлашди

  •   DiMaX
  •  2260
  •  03.01.2020 10:59

Xiaomi’нинг янги хити сотувга чиқиб, унинг иккита рақиби арзонлашди

2019 йилнинг сўнгида «Хитойча Apple» янги смарт-соати – Xiaomi Mi Watch Color моделини намойиш этганди. Унга олдиндан буюртма бериш 2020 йилнинг 1 январида бошланган бўлса, бугун – 3 январдан компания уни бевосита дўкон пештахталарига ҳам чиқарди.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу бозорда Huawei, Samsung ва ҳатто Apple’ни ҳам ортда қолдирди!

Mi Watch Color учун 115 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган ва унинг йил бошиданоқ хит бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли ҳам Xiaomi’нинг турли тақилувчи гаджетларини тайёрлаб берувчи ҳамкори – Huami компанияси ўзининг иккита оммабоп «ақлли» соати нархини пасайтирди. Булар – Amazfit GTR ҳамда Amazfit Health Watch русумли смартвотчлардир.

Xiaomi маҳсулотига қайтадиган бўлсак, Mi Watch Color думалоқ AMOLED-экранга эга, унинг диаметри 1,39 дюймга, тасвир аниқлиги эса 454х454 пикселга тенг. Девайс янги авлод – Bluetooth 5.0 адаптерига ҳамда ток сиғими 420 мА/соатлик аккумуляторга эга. Унинг тўла қуввати кутиш режимида нақ уч ҳафтага етади, одатий фойдаланишда эса 14 кунгача уни қувватлаш талаб этилмайди.

ЎҚИНГ: Mi Band 3’дан ҳам арзон янги Mi Band тақдим этилди!

Функцияларига келсак, Mi Watch Color жисмоний фаолликнинг 10 турини кузатиб бора олади. Шунингдек, кун давомида юрак уришлари частотасини ҳамда кишининг стресс даражасини қайд этиб туради. Яна у фойдаланувчининг уйқу сифатини назорат қилиб, бу борада тавсиялар беришга қодир.

Xiaomi янги смарт-соатининг муҳим ўзига хосликларидан бири – кўп функцияли NFC модулига эга эканлигидир. Унинг ёрдамида фойдаланувчи контактсиз тарзда харидлар учун тўлов қилиши, транспортда йўл ҳақини тўлаши, «ақлли» қулфларни очиши ҳамда смарт-уй жиҳозларини бошқариши мумкин.

Mi Watch Color корпуси 5 ATM даражасида намликдан ҳимояланган, Xiaomi унинг ранг-баранглигини алоҳида таъкидлаяпти. Унга кўра, мазкур смартвотч корпуси, циферблати ва тасмачаларининг турли рангларига кўра 1540 хил комбинацияга эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда яна битта потенциал бестселлер тайёрлабди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!