Xioami  Redmi Note 4X: «Х»нинг сири нимада?

Xioami  Redmi Note 4X: «Х»нинг сири нимада?

Сўнгги вақтларда Xiaomi смартфонлари сони кўпайиб, фойдаланувчилар уларнинг номини ҳам адаштириб қўйишяпти. Мисол учун, Xiaomi Redmi Note 4 ва Xiaomi Redmi Note 4X моделлари қулоқни алдаши мумкин.

Умуман олганда, бир нарсани эслаб қолинг: Note қўшимчаси — бу бренднинг экрани 5,5 дюймдан катта бўлган смартфонларига нисбатан ишлатилади. Redmi қўшимчаси эса — бу смартфоннинг ҳамёнбоп эканини англатади. Хўш, унда Xiaomi Redmi Note 4’га “X” қўшилса нима бўлади?

Аввал бошданоқ Xiaomi Redmi Note 4 модели Хитой смартфон бозори учун ишлаб чиқарилган эди. Унда бу модел Helio X20 — 10 ядроли кучли процессорда ишлаб чиқарилган. Орадан бир ой ўтиб, Xiaomi бу смартфонни Ҳиндистон бозори учун ўрта даражали Qualcomm Snapdragon 625 процессори билан ишлаб чиқара бошлади. Униям Xioami Redmi Note 4 деб номлади. Фақат бу талқин ҳинд бозорида сотила бошланди.

Моделнинг яхши сотилиши компанияни илҳомлантирди. Шунда Xioami  Redmi Note 4X, яъни жиҳатлари “ҳиндча” Xiaomi Redmi Note 4’га жуда ўхшаш, фақат тезкор хотираси каттароқ – 3 Гбайт ва доимий хотираси 32 Гбайт бўлган модел сотувга чиқарилди. Айни пайтда унинг мовий корпусли талқини ҳам ишлаб чиқарилиб, унга 4 гигабайтли хотира ўрнатилган. Қуйида бугунги тавсифимиз қаҳрамони билан яқиндан танишамиз.

Тезкор техник тавсиф:

 Дисплей  5,5″, FullHD (1920×1080), 2.5D ҳимоя шишаси
 Чипсет  Qualcomm Snapdragon 625 (8 ядро, 2 ГГц)
 Видеокарта  Adreno 506
 Камера  Бош камера: 13 Мпикс (автофокус, фоточақноқ), олд камера: 5 Мпикс
Операцион тизим  Android 6.0’га асосланган MIUI8
 Bluetooth  4.2
 SIM карта  2 x microSIM, биттасини microSD картаси учун ишлатиш мумкин.
 LTE алоқа тармоғи  2G: GSM B2/B3/B5/B8
CDMA: CDMA 2000/1X BC0
3G: WCDMA B1/B2/B5/B8
TD-SCDMA: TD-SCDMA B34/B39
4G: FDD-LTE B1/B3/B5/B7/B8
TDD/TD-LTE: TD-LTE B38/B39/B40/B41(2555-2655MHz)
 Хотира  3/4 Гбайт
 Доимий хотира   32/64 Гбайт
 Аккумулятор сиғими  4100 мА соат
 Ўлчамлари  151 x 76 x 8.4 мм
 Вазни  175 грамм
 Баҳоси 1,6 млн (31 гб)

Ташқи кўриниш ва дизайн

Смартфон анъанавий равишда «Redmi» ёрлиғи туширилган қадоқдан ўрин олган. Жамланмада гаджет билан бирга, смартфон, зарядка, скрепка, шнур ва ҳужжатлар мавжуд.

Олд томонидан смартфон Xiaomi Redmi Note 4’дан фарқ қилмайди:  диагонали 5,5″ дюйм ва пиксел сиғими 1920×1080 бўлган экран ва унинг атрофидаги қора ҳошиялар, қуйидаги сенсор клавишлар.

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, Redmi Note 4X “аждоди”дан 0,1 мм қалинроқ корпусга эга экан. Гап шундаки, унинг орқа панели махсус қайта ишловдан ўтади ва шу боис ҳам қалинроқ.

Корпус ранглари орасида — ялпиз ранглиси, шунингдек пушти корпуслиси оммабоп ва ўзига хос.

Смартфоннинг йиғилиши мустаҳкам ва пишиқ.

Redmi Note 4X корпусида клавишларнинг жойлашуви анъанавий: ўнг томонда овозни бошқариш учун чўзинчоқ тугма ва ўчириб-ёқиш тугмаси мавжуд.

Корпус томида — наушник учун туйнук, шовқинни камайтирувчи микрофон, шу билан бирга инфра-қизил нурли узатгич мавжуд.

Классик дизайнга хос йиғилишга кўра, корпуснинг ўнг томонида SIM карта учун 2 та бўлмача мавжуд. Уларнинг бирига қўшимча хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Ҳамёнбоп смартфонлар каби, қувватлаш ва маълумотлар алмашиш учун оддий — microUSB порти танланган. Қуйида эса динамиклар ўрнатилган.

Экран устига 2.5D эффектига эга ҳимоя шишаси ётқизилган. Сенсорнинг сезгирлиги юқори даражада. Экран Xiaomi учун анъанавий: ёрқинлик даражаси юқори ва ранг-тус узатиши яхши, тасвирнинг аниқ узатилишида жузъий камчилик бор. Бироқ буни оддий фойдаланувчи фарқламаслиги мумкин.

Суҳбат динамиги сифатли ишлайди, овознинг баландлиги етарли. Бу борада Xiaomi’нинг бирор гаджетида муаммо келиб чиқмаган. Шовқинга қарши микрофон эса, шовқин шароитда бўлсангиз ҳам, суҳбатдошнинг сизни яхшироқ эшитишига хизмат қилади.

Смартфонни ўгириб, орқа дизайнга диққат қиламиз. Ниҳоят, ҳамёнбоп гаджетлар ҳам зарҳал заррачали жилодор корпусда ишлаб чиқарилмоқда. Орқа панелнинг юқорисида эса антенналар учун пластик улоқ ишлатилган. Смартфон сигнални яхши қабул қилиши учун одатда шундай қилинади.

Орқа панелнинг юқорисидан 13 мегапикселли камера модули ва 2 тусли фоточақноқ, бармоқ излари сканери ўрин олган.

Умуман олганда, Xiaomi Redmi 4X — классик ҳамёнбоп, шу билан бирга нархига муносиб гаджет.

 xiaomi-redmi-note-4x-3

Платформа самарадорлиги

Янги ва барқарор ишлайдиган Qualcomm Snapdragon 625 чипи иловаларни, барча замонавий ўйинларни қўллаб-қувватлайди. Antutu имтиҳонларида Xiaomi Redmi Note 4 смартфонининг чипи 84500 балл олган бўлса, Xiaomi Redmi Note 4X’нинг процессори 61000 балл тўплаган. Бу борада у Samsung Galaxy A7 (2017)’ни ортда қолдирган.

Qualcomm Snapdragon 625 8 ядроли ва частота тезлиги 2 ГГц. У аввалги процессорлар каби жуда қизиб кетмайди.

Платформадаги 3 ГБ тезкор хотиранинг 50 фоизидан камроғи фойдаланувчи учун.

Шунингдек, процессор GPS, Glonass, Beidu каби навигацион тизимларни ҳам сифатли қўллаб-қувватлайди. Платформа ва процессорнинг ишлашида бирор оммавий норозиликлар бўлмаган.

 xiaomi-redmi-note-4x-4

Экран

5,5 дюймли дисплей одатда смартфонлар учун айни муддао. Смартфонга 1080×1920 белгили, Full HD сиғимли IPS-матрицада ишлайдиган дисплей танланган.

Redmi Note 4 каби ундаги ёруғлик миқдори ҳам ортиғи билан. Фақат оқ рангли олд панелда экран атрофидаги қора ҳошия бир оз ёқимсизроқ туйилади. Фонга қора рангли обойлар қўйилса,  ҳаммаси яхши бўлади.

Экран бармоқ доғларига қарши махсус пленка билан қопланган.

 xiaomi-redmi-note-4x-1

Аккумулятор

Девайсдаги батареянинг электр токи сиғими 4100 мА соат. Тўлиқ қувват билан смартфон 2 сутка ишлайди – бу жуда яхши

Таассуфки, Xiaomi бу смартфонга Qualcomm Quick Charge тезкор қувватлаш технологиясини ўрнатмаган. Шундай бўлса ҳам, 5В 2А стандартидаги зарядка ёрдамида Redmi Note 4X ўз қувватини 2 соатда тўлиқ тўлдириб олади.

xiaomi-redmi-note-4x-5

Фотография имкониятлари

Тарки одат амри маҳол, деганларидек Xiaomi бу девайсини ҳам яхши камера билан таъминлаган. Тўғри, жуда зўр эмас. Аммо, ҳамёнбоп смартфон учун муносиб. 13 мегапикселли сенсорда оптик барқарорлаштириш функцияси татбиқ қилинмаган. Бироқ, автофокуснинг ишлаши кўнгилдагидек, ёруғлик паст шароитда ишлаши ҳам ёмон эмас.

Бино ичкарисида ҳам суратларда ранг-тасвир ва ёруғликни акс эттириш ўрта даражада. Олд камера сиғими 5 МП.

Ёруғлик яхши шароитда камералар яхши суратга олишади.  Видео сифати ҳам ўртача. $150 долларлик смартфон камераси суратларни тезкор муҳрлайди, HDR режими ҳам 5 сониядаёқ ишга тушади.

Қуйидаги суратлар мисолида камера имкониятларига ўзингиз баҳо беринг.

xiaomi-redmi-note-4-camera-5

xiaomi-redmi-note-4-camera-11

xiaomi-redmi-note-4-camera-12

xiaomi-redmi-note-4x-2

Хулоса

Xiaomi Redmi Note 4X’га рақиб сифатида Meizu смартфонлари бор, фақат улардаги процессорлар эскироқ ва MediaTek’га қарашли,  ZTE ёки Huawei’нинг худди шундай имкониятга эга гаджетлари эса камида 200 АҚШ доллари туради.

Xiaomi Redmi Note 4X — ҳамёнбоп телефонларнинг тимсоли, десак бўлади. Нархида инсофнинг нафаси сезилиб туради. Шубҳасизки, “X” – бу компания барча учун қайғуриши ва яхши смартфон тутишга имкон беришини англатади. Бренднинг қисқа вақтда, тезкорлик билан яхши кўрилиши, шуҳрат топишининг сири ҳам шунда.

Эслатма: 2017 йилнинг 1 июнь ҳолатида “Малика” савдо мажмуасида Redmi Note 4X (32 ГБ) 1,615,000 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, сизга Xiaomi смартфонларини Terabayt’дан кредит асосида ҳам сотиб олишни тавсия қиламиз.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 2.1 млн сўм Сотиб олиш
"Малика" савдо мажмуаси 1.6 млн Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!