Хитой ҳукумати Википедияни тамоман тўсди

Хитой ҳукумати Википедияни тамоман тўсди

8 декабр куни Хитой ҳукумати Википедияни блоклаб қўйди. Илгари интернет-энциклопедиянинг фақат Хитой версияси тўсилган бўлса, энди тамомила ёпилди.

Бунинг сабаби Википедия HTTPS ҳимояланган протоколга ўтганлиги бўлди, бу ҳолда Хитой тармоқ фильтрлари мақолаларни фильтрлай олмайди.

Энг машҳур онлайн-энциклопедия биринчи бўлиб 2004 йилнинг июнида Тяньаньмэнь майдонидаги норозилик намойишларида тўсилган эди. Кўп ўтмасдан тўсиқ очилган, аммо ўтган йиллар давомида яна 2 марта тўсилган. Муайян мақолалар очиқлигича қолган.

Шу йилнинг июнь ойида Википедия HTTPS ҳимояланган фильтрига ўтиши ҳақида эълон қилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.