Хитойда 3.4 миллион дона iPhone SE’га буюртма беришга улгурилди

Хитойда 3.4 миллион дона iPhone SE’га буюртма беришга улгурилди

Apple олдинги ҳафта якунида энг сўнгги смарфтон – 4 дюймли iPhone SE учун дастлабки онлайн ва офлайн буюртмаларни қабул қилишни бошлаган эди. А9 асосий процессори, 2 Гб тезкор хотира,: 12 МП бош, 1,2 МП олд камера ва 1642 мА·с аккумуляторга эга смартфон баҳоси $ 399 доллар.

Apple’нинг мобиль қурилмаларни етказиб берувчи компаниялар орқали мижозлардан олдиндан буюртма олиш қарори жаҳоннинг турли мамлакатларида жойлашган мобиль қурилмалар етказиб берувчилари ва Apple’нинг диллерлари биноси олдида узун навбатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Ҳозирча савдолар бўйича расмий статистика маълум бўлмаса ҳам, Slice Intelligence таҳлил-тадқиқот компанияси iPhone SE смартфони савдоси у қадар ҳам муваффақиятли бошланмагани тўғрисида хабар тарқатмоқда.

Slice Intelligence муассасаси таҳлилчиларининг компания харидорларга юбораётган электрон квитанцияларга асосланиб хабар тарқатишича, ҳафтанинг сўнгги кунига қадар амалга ошириган савдо суръати iPhone SE’нинг сотилиш темпи жуда паст.

Яъни, iPhone SE’га берилган онлайн буюртма миқдори iPhone 6 смартфони учун худди шу давр оралиғида амалга оширилган савдо ҳажмининг бор-йўғи 3 фоизини ташкил қилмоқда.

iPhone 6s гаджети сотувга чиққач, унинг 2-3 кунлик савдо ҳажми iPhone 6’никидан 54% фоиз юқори бўлган.

Аммо, Американинг CNBC канали томонидан хабарда айтилишича, хитойлик айфон ихлосмандлари Apple’нинг iPhone SE гаджети учун етказиб берувчиларга 3.4 миллион дона смартфон учун буюртма беришга улгуришган.

Айниқса, гаджетнинг тилларанг талқинига бўлган эҳтиёж юқори бўлиб, 1.3 миллион нафар мижоз айнан шу рангли қурилмага буюртма берган.

Apple’ни компанияда смартфонларнинг савдо ҳажмини кўтариш учун энди ривожланаётган ва турмуш тарзи юксалиб бораётган Осиё мамлакатларини учун ишлаб чиқара бошлаган, экспертлар Хитой ва Ҳиндистон мазкур гаджет учун йирик бозор эканлигини тахмин қилишган эди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, iPhone SE смартфонини сотиб олувчи мижозларнинг камида 35 фоизини сўнгги икки йилда айфоннинг бирор моделидан фойдаланганлар ташкил этади.

Бу кўрсаткич iPhone 6s’ни сотиб олган фойдаланувчилари ўртасида 49 фоизни ташкил қилган. Яъни, харидорларнинг деярли тенг ярми айфоннинг бирор моделидан фойдаланган. Бу эса айфон SE’га бўлган талабнинг тушиб кетишини кўрсатади.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, iPhone SE’ни интернет орқали сотиб олган мижозларнинг 16 фоизи Android қурилмалари фойдаланувчилари экан.

Мазкур смартфон 31 мартдан бошлаб эркин савдога чиқарилади.